"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади
06 янв 01:06
Новости
"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади
Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Энцо Мареска истеъфосидан сўнг "кўклар" устози вазифасини вақтинча бажариб турган Калум Макфарлейн чоршанба кунги "Фулхэм"га қарши ўйинда ҳам жамоага бошчилик қилади. У аввалроқ "Ман Сити"га қарши баҳсда (1:1) ҳам вақтинчалик мураббий сифатида ишлаган эди.
Кутилишича, Росеньор шанба куни Англия Кубоги 3-раунди доирасидаги "Чарльтон"га қарши ўйингача "Челси" бош мураббийи этиб тайинланади.
Лиам Росеньор ҳақида нималарни билиш керак?
Янги мураббий борасидаги қизиқарли маълумотлар ва унинг мураббийлик йўли билан танишинг:
Ёши ва келиб чиқиши: Лиам Росеньор 41 ёшда (1984 йилда Лондонда туғилган). У машҳур мураббий ва собиқ футболчи Лерой Росеньорнинг ўғли ҳисобланади.
Футболчилик фаолияти: Профессионал футболчи сифатида "Фулхэм", "Рединг", "Халл Сити" ва "Брайтон" каби клублар сафида 400 га яқин ўйин ўтказган. У асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида тўп сурган.
Мураббийлик фаолияти:
Мураббийликни "Брайтон" ёшлар жамоасида бошлаган.
Кейинчалик "Дерби Каунти"да Уэйн Рунининг ёрдамчиси ва вақтинчалик бош мураббий бўлиб ишлаган.
2022-2024 йилларда "Халл Сити"ни бошқариб, жамоани Чемпионшипда 7-ўрингача олиб чиққан.
2024 йил июль ойидан бошлаб "Страсбур" (Франция) бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.
Ютуғи: "Страсбур"ни Лиг 1 да 13-ўриндан 7-ўринга олиб чиқди ва жамоа билан Конференциялар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Услуби: У замонавий, прогрессив футбол тарафдори ва ёш футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга. Масалан, жорий мавсумда "Страсбур" сафида Франция чемпионати тарихида илк бор старт таркибда фақат 2000 йилдан кейин туғилган 11 нафар футболчини майдонга тушириб, рекорд ўрнатган.
Лиам Росеньор "Челси"нинг Америкалик хўжайинларига тегишли бўлган "BlueCo" тизимидаги ("Страсбур" ҳам шу тизимга киради) муваффақиятли иши орқали Лондон клуби раҳбарияти ишончини қозонди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии