Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди
06 янв 16:01
Новости
Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди
Лиам Росеньор Лондоннинг "Челси" жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади.
Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайтида хабар берилди.
41 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 2032 йилгача мўлжалланган.
Ушбу лавозимда Росеньор 1 январь куни истеъфога чиқарилган италиялик мураббий Энцо Марескани алмаштирди.
Росеньорнинг охирги иш жойи Франциянинг "Страсбур" жамоаси эди, ундан олдин эса у Англиянинг "Халл Сити" жамоасини бошқарган.
Айни пайтда "Челси" Англия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии
Lokin psg muammolar girdobida edi usha payt