RU

Последние новости

18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  2 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  5 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  13 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  10 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4

Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз" Новости

Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"

“Навбаҳор” жамоаси Тимур Кападзе бошчилигида Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

“Лочинлар” ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

"Йиғин бошланганига бир ҳафтадан ошди. Яна бир неча кун Тошкентда қолиб, Туркияга йўл оламиз. Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Таркиб деярли 90 фоизга шаклланди, яна 1–2 нафар футболчи қўшилиши кутилмоқда. Жамоада умумий кайфият юқори",- дейди наманганликлар ҳужумчиси.

— Таркиб шаклланган экан, жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилди?

— “Навбаҳор”да аввал ҳам ўйнаганман. Бу клубда мақсад доим юқори. Ким майдонга тушишидан қатъи назар, жамоа катта натижалар сари интилади.

— Тимур Кападзе келгач, машғулот жараёнларида қандайдир янгиликлар сезилдими?

— Бу табиий ҳолат. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби, қарашлари ва талаблари бор. Биз ҳам босқичма-босқич мослашяпмиз.

— Ўтган мавсумда жамоа биринчи даврани яхши ўтказиб, етакчилар сафида эди. Иккинчи даврада эса натижалар пасайди. Бу муваффақиятсизликка нима сабаб бўлди?

— Мавсумни мутлақо омадсиз деб бўлмайди. Юқори ўринлар учун курашиш имкони бор эди. Ички масалаларни ҳозир айтиш нотўғри ҳисобланади. Шундай бўлиши керак экан. Хулосалар чиқардик ва бундай ҳолатларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

   
07 янв 14:50:21
Олег Шацких 11
Омад факат газини босинглар Забииииииии.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика