Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"
07 янв 15:05
Новости
Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"
Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе йиғин жараёни, селекция ишлари, молиявий барқарорлик ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлик режалари хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бу иккинчи йиғин. Янги йилгача дастлабки машғулотларни олиб борган эдик. Энг муҳими, барча футболчилар соғ-саломат. Албатта, бу ҳолат хурсанд қилади. Олдимизда қизиқарли чемпионат кутмоқда. 14 январдан Туркияда йиғинни давом эттирамиз. Ҳозир футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратяпмиз. Яхши тайёргарлик кўрамиз.
— Барча жамоалар селекция ишлари билан банд. "Навбаҳор" таркиби қай даражада шаклланди?
— Таркибимиз анча шаклланди, керакли футболчиларни жалб қилдик. Ҳозирча яна изланяпмиз. Легионерлар ҳам, маҳаллий футболчилар ҳам кўриб чиқилмоқда. Умуман олганда, жамоа ўзаги шаклланган. Тактик ишланмалар ва жисмоний ҳолат бўйича ҳам муносиб тайёргарлик олиб борамиз.
— "Навбаҳор"да кутилмаган молиявий муаммолар бўлиши мумкин, деган гаплар бор. Бу масалада раҳбарият билан гаплашдингизми?
— Ўйлайманки, бундай бўлмайди. Раҳбарият билан гаплашганмиз. Наманганда футболни қанчалик яхши кўришларини биламиз. Клубнинг ўзига яраша тарихи бор, мухлислари ҳам Ўзбекистондаги энг яхшилардан бири. Шу боис бундай муаммолар бўлмайди, деб ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришда раҳбарият тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
— Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриш мақсадида май ойининг дастлабки саналарида йиғинни бошлайди. Агар терма жамоада сиз ёки маҳаллий мураббий бўлганида ҳам бундай имконият юзага келармиди?
— Бу саволга аниқ жавоб бериш қийин. Олдимизда Жаҳон чемпионати турибди. Бу жуда муҳим мусобақа — 34 йил деганда мундиалга чиқдик. Мураббийлар шундай режа тузишган ва ЎФА буни қўллаб-қувватлаган. Албатта, чемпионат учун бироз ноқулайлик туғдириши мумкин, чунки танаффус бўлади. Аммо терма жамоа ҳар доим устувор ҳисобланган. Муҳими, бу қарор фойдага ишласин. Биз мухлис сифатида қўллаб-қувватлаймиз ва яхши натижа кутамиз.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии