RU

Последние новости

18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  0 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  0 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  2 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  0 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  5 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13

"Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун) Новости

"Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун)

"Унда иқтидор бор, аммо характерини ўзгартириши керак".


Жоау Феликс – "Челси"нинг қишдаги тўртинчи янги ўйинчиси. Ва улар орасида энг юқори даражали ўйинчи. Мавсум сўнггига қадар ижара эса 11 миллион еврога тушди. "Челси" португалияликнинг 6 миллион евро маошини ҳам тўлайди. Инсайдер Фабрицио Романо англияликларда харид қилиш ҳуқуқи йўқлигини хабар қилди.

Феликс бундан олдин "Атлетико" билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирди – бу клубга амортизацияни бироз камайтиришга ёрдам беради.


"Челси" олдин ҳам қишда кутилмаган трансферларни амалга оширган, аммо Игуаин, Куарежма ва Пато ўйнаб кета олишмаган


"Челси"да қишда ўзгача футболчиларни ижарага олиш бўйича тажриба бор.

• 2009 йилнинг февралида Рикарду Куарежма ижарага олинди, "Интер"да унинг Моуринью қўл остида ҳолати яхши эмасди ва АПЛда ўзини кўрсатишни хоҳлади. "Челси"да ўшанда у билан Португалия терма жамоаси орқали таниш бўлган Луис Фелипе Сколари ишларди. Куарежма ниҳоят Жозе даврида йўқотган ишончини қайта тиклаганини айтди.



Аммо, кейинроқ "Челси"га Гус Хиддинк келди ва якунда Куарежма фақатгина 5та ўйинда майдонга тушди ва "Интер"га қайтди.

• 2016 йилнинг январида Алешандре Пато "Челси"га келди. "Ҳалигача тушунмайман. Машғулотларда астойдил ишладим, аммо мураббий мендан атиги иккита ўйинда фойдаланди. "Челси" мен билан сўнгра харид қилиш ва уч йиллик шартнома таклиф қилиш учун олти ойлик ижара шартномаси имзолайди деб ўйладим, аммо барчаси аксинча бўлди. Агар барчаси шундай бўлишини билганимда, бошқа вариантни танлардим", – деб хафа ҳолда гапирди Пато Player's Tribune рукнида.


Якунда эса унинг фаолиятида "Челси" сафида биттагина гол урилди. Пенальтидан.



• 2019 йилнинг бошида Гонсало Игуаин билан шартнома имзолашди, уни Маурицио Сарри жуда ҳам кутганди. Улар "Наполи"да атиги бир мавсум ишлашган, аммо бу аргентиналик форвард учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлганди: Игуаин ўшанда А Сериядаги 35та ўйинда 36та гол урган ва чемпионат рекордини ўрнатганди. Бу тасодиф эмас – Сарри ростдан ҳам аргентиналикка жуда катта ёрдам берган, жумладан уни тушунган, дангаса бўлишга йўл қўймаган ва озишга мажбур қилган.



Игуаин "Челси" сафида 18та ўйинда ҳаракат қилди ва бешта гол урди ("Хаддерсфилд"га икки бор, "Бёрнли", "Фулхэм" ва "Уотфорд" дарвозаларига голлар). Гонсало Туринга ЕЛ ғолиблик медали билан қайтди, у ярим финал доирасидаги "Айнтрахт"га қарши жавоб ўйинида 25 дақиқа ҳаракат қилган.


Феликс "Атлетико" сафида анчагина гол урди, аммо баъзида захирага ўтказилди – шу сабаб машғулот либосини майдонга ташлади


"Атлетико" Феликс учун 127 миллион евро сарфлади, аммо 3,5 йил ичида клубнинг асосий юлдузига айланмади. Симеоне ҳужумчини баъзида захира ўриндиғига ўтказди ва Феликс бундан норози бўлди.



Бундай воқеа 2022 йилнинг октябрида содир бўлди: Жоау "Брюгге" (0:0)га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги бутун ўйинда захирада ўтирди ва жаҳли чиқиб, машғулот либосини майдонга ташлади. Бу Симеоне сўнгги ўзгаришни амалга оширганда рўй берди. "Ҳеч нарсани кўрмадим, бу борада ҳеч нарса дея олмайман", – деди мураббий ўйиндан сўнг.

"Унда иқтидор бор, аммо характерини ўзгартириши керак. У ўзини асосий таркибда кўрмаган пайт, норози бўлган ҳолда, бурни кўтарилиб кетади. Жамоа етакчиси эмаслигини кўрган ҳолда, шундай мақомга эришиш учун олға қадам ташламади", – деб Феликсни таърифлади Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес.

Бироқ, португалиялик шу билан бирга яхши голли балларни жамғарди – Феликс 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб Ла Лигада гол ёки ассист учун атиги 101 дақиқа сарфлади. Олдинда фақатгина Усмон Дембеле (100 дақиқада самарали ҳаракат) ва Карим Бензема (71) бор.



Жоау "Атлетико" сафида жами 131та ўйин ўтказди, унда 34та гол ва 18та ассист қайд этишга эришди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика