Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди
02 дек 19:00
Новости
Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди
Овоз беришда Championat.asia сайти ходимлари, Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев ҳамда таклиф этилган эксперт – Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қатор клубларида ўйнаган собиқ футболчи, ҳозирда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раиси вазифасида фаолият олиб бораётган Камолиддин Мурзоев иштирок этди.
Сўровнома якунларига кўра, "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов ноябрь ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остидаги жамоа уч ўйинда икки марта ғалаба қозонди ва бир бор дуранг ўйнади. Ушбу натижалар туфайли "Сурхон" плей-офф ўйинларидан қутулиб қолди ва келгуси мавсумда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Иштирокчиларнинг 39 фоизи Давлетовга овоз берди.
Ноябрь ойида Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси Игорь Сергеев бўлди. "Пахтакор" ҳужумчиси уч ўйинда икки гол урди, иккала гол ҳам турнир нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эга эди: "Насаф" (1:0) ва "Навбаҳор" (1:1) билан ўйинларда кумуш ва бронза медаллари тақдири ҳал қилинди. Сергеевнинг голлари туфайли "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати якуний турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Сергеев жами овознинг 45 фоизини тўплашга эришди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии