20 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?
04 дек 16:31
Новости
20 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?
Германиялик мутахассис фаолияти давомида Эроннинг "Персеполис", Эрон ёшлар терма жамоаси, "Шахид Ганди", "Истиқлол", "Зоб Аҳан", "Алюминиум", Баҳрайннинг "Ал Аҳли", Малайзиянинг "Куала-Лумпур" каби жамоаларида бош мураббий ва ассистент лавозимларида ишлаган. Ўзбекистонда эса 2003 йил U-19 терма жамоаси, 2004-2005 йилларда миллий терма жамоада фаолият олиб борган.
Гёде охирги йилларда Вьетнам футбол федерациясида техник директор, "Вьеттел"да техник директор, бош мураббий, "Биньзиюнг" жамоасида техник директор сифатида меҳнат қилди. Гёде орадан 20 йил ўтиб яна Ўзбекистонга қайтмоқда ва бу сафар Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида Ислом Исмоиловга кўмаклашади.
Гёде 2021 йил ЎФА техник директорлигига ҳам номзод сифатида кўрсатилганди. Бироқ бу тайинлов амалга ошмай қолган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии