RU

Последние новости

19:20ЎФА нега жим?  0 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  10 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

“Бухоро” клуби ҳам “Саратондан соябон бўл” акциясига қўшилди Новости

“Бухоро” клуби ҳам “Саратондан соябон бўл” акциясига қўшилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясини бошлаганидан хабарингиз бор.

“Бухоро” футбол клуби ҳам ушбу акцияга қўшилди. Бугун клуб раҳбарияти, жамоа мураббий ва футболчилари Бухоро вилоят онкология диспансери ва Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказиларида бўлиб, бемор болажонлар холидан хабар олишди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, ёш беморларга хайрия маблағлари ажратилиб уларга совғалар улашишди. Мақсад – жамиятнинг эътиборини ушбу муаммога жалб қилиб, кичкинтойлар, катталар, шифокорлар ва бировнинг қайғусига бефарқ бўлмаган инсонларнинг биргаликдаги ҳакаратлар билан саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш мумкинлигини намойиш қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоиз, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика