RU

Последние новости

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч" Новости

"Бунёдкор"да жонингизни бериб ўйнашингиз керак" — Андрия Филипович ёки парвоз қилаётган янги "қалдирғоч"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган "Бунёдкор" иккинчи даврада очколар жамғаришда давом этмоқда.

Илёс Зейтуллаев шогирдлари Самарқандда "Динамо"дан устун келди. Захирадан майдонга тушган Андрия Филипович 2 та гол билан ғалабада асосий ишни бажарди. Тур якунларига кўра энг яхши футболчи бўлган Филипович сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

Динамо

Анвар Ҳоджимирзаев - 30', Анвар Ҳоджимирзаев - 70'

Суперлига. Тур 18

14/09/2024, 19:30

3
:
2
Завершен

Бунедкор

Андрия Филипович - 49', Нажмиддин Нормурадов - 59', Андрия Филипович - 74'

45'
90'
13'  Хумоюнмирзо Иминов
30'  Анвар Ҳоджимирзаев
60'  Хумоюнмирзо Иминов (Санжар Шоахмедов)
60'  Маркос Кайк (Хислат Халилов)
70'  Анвар Ҳоджимирзаев
75'  Майкон Дуглас (Дильшод Рахматуллаев)
88'  Францис Нарх (Вохиджон Окбутаев)
23'  Темурходжа Абдухаликов
46'  Луис Качорри (Андрия Филипович)
49'  Андрия Филипович
59'  Нажмиддин Нормурадов
68'  Асадбек Рахимжонов
74'  Андрия Филипович
75'  Амир Туракулов (Фране Чирьяк)
90'  Асадбек Рахимжонов (Расул Юлдашев)

— "Динамо" билан осон ўйин бўлгани йўқ. Ғалаба учун майдонда боримизни беришимиз керак эди. Бошқачасига ютиб бўлмасди. Буларнинг барчасида мураббийлар ва жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Мураббийлар ўйинга яхши тайёрлашди. Ҳа, 2 та гол урдим. Бу жамоавий ҳаракатлар маҳсули. Мураббий танаффусда нималар дегани эсимда эмас. Лекин жамоага ёрдам беришим кераклигини тушуниб турган эдим. Ўйинни ютиш имкони борлигини билгандим. 

— Албатта, "Бунёдкор" фаолиятимдаги янги жамоа. Жамоада яхши футболчи, мураббий ва ходимлар жамланган. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам аҳил жамоа эканлигимиз сезилди. Мавсум якунида қилган ишларимиз самарасини беради деб ўйлайман. 

— Ўзбекистон чемпионати ҳақида бироз маълумотга эга эдим, чунки "Бунёдкор"даги Тони Йович, Марин Любич билан алоқаларим бор эди. Суперлига даражаси Қозоғистондаги каби. Туркияда ўзбек клубларига қарши ўйнаганимда тезкор ва техник жиҳатдан кучли эканлигига гувоҳ бўлгандим. Ҳозир кўряпманки бу ерда пастдаги жамоа ҳам юқоридагисини ютиб қўйиши мумкин. Асосий фарқ шуки, барча майдонлар табиий. Шу боис бу ерда хотиржам футбол ўйнай оласиз. Мен учун устун томони майдонларда бўлди. 

— "Бунёдкор"га мослашиш кўп вақт талаб этмади. Қозоғистонда ўйнаганим учун бу ерда тез ўрганиб кетдим. Бунда мураббийлар, футболчилар, раҳбарият ўз ёрдамини берди. Уларга раҳмат айтаман. Мендан фақат майдонда боримни беришим ва максимал ҳаракат қилишим талаб этилади. Умуман мураббийлар биздан шуни исташади. Ҳар бир ўйинда футболчи борини бериши керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика