RU

Последние новости

00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  2 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  1 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  6 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2

Драматик тарзда ўтган "Дер-Класикер"да "Бавария" "Боруссия"ни иродали тарзда мағлуб этди Новости

Драматик тарзда ўтган "Дер-Класикер"да "Бавария" "Боруссия"ни иродали тарзда мағлуб этди

Германия Бундеслигаси 7-тур доирасида Дортмунднинг "Боруссия" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Боруссия" (Дортмунд) - "Бавария" 2:3

Голлар: Марко Ройс (45), Эрлинг Холанд (83) - Давид Алаба (45+4), Роберт Левандовски (48), Лерой Сане (80)

"Боруссия" (Дортмунд): Бюрки, Хуммельс, Аканжи, Мёнье, Геррейру, Дилэйни, Витцель, Рейна, Ройс, Санчо, Холанд.

Захира: Хитц, Азар, Беллингхем, Брандт, Дахуд, Жан, Морей, Пасслак, Пишек.

"Бавария": Нойер, Эрнандес, Алаба, Боатенг, Сарр, Горетцка, Киммих, Коман, Гнабри, Мюллер, Левандовски.

Захира: Нюбель, Коста, Мартинес, Мусиала, Ричардс, Рока, Сане, Толиссо, Шупо-Мотинг.


ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Боруссия Д

Марко Ройс - 45', Эрлинг Холанд - 83'

Бундеслига . Тур 7

07/11/2020, 22:30

3
:
2
Завершен

Бавария

Давид Алаба - 45', Роберт Левандовский - 48', Лерой Сане - 80'

Стадион: 0 зрителей

Главный судья: Мануэль Графе

45'
90'
45'  Марко Ройс
45'  Рафаэл Геррейру
45'  Томас Дилейни
60'  Томас Дилейни (Джуд Беллингем)
69'  Джованни Рейна (Юлиан Брандт)
69'  Джейдон Санчо (Торган Азар)
83'  Эрлинг Холанд
83'  Рафаэл Геррейру
90'  Аксель Витсель
24'  Роберт Левандовский
36'  Йозуа Киммих
36'  Йозуа Киммих (Корантен Толиссо)
45'  Давид Алаба
45'  Томас Мюллер
48'  Роберт Левандовский
48'  Люка Эрнандес
69'  Кингсли Коман (Лерой Сане)
69'  Жером Боатенг (Хавьер Мартинес)
80'  Лерой Сане
80'  Роберт Левандовский
82'  Роберт Левандовский
90'  Роберт Левандовский


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+4. Йўқ, гол ҳисобга олинмади.

90+3. Левааааааа! Польшалик футболчи ўйинга катта "нуқта" қўйди

90+1. Витсель Мартинесга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди. Сариқ карточка!

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

87. Ройс! "Арилар" сардори жуда ҳам қулай вазиятдан гол ура олмади!

83. Эрлинг Холанд ҳисобни қисқартирди, норвегиялик ҳужумчи бирга-бир вазиятда Нойерни алдаб гол урмоқда.

80. Сане! Ўйинга нуқта қўймоқда. "Боруссия" қарши ҳужумда "Бавария"ни томонидан жазоланди.

78. Ўйин давом этмоқда, "Боруссия" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтмоқда, аммо "Бавария" ҳозирча ишончли ўйнамоқда.

74. Гнабри! Германиялик футболчининг жарима майдончаси ичида берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

69. "Бавария"да ўзгаришлар: Мартинес - Боатенг, Сане - Коман

69. "Боруссия"да ўзгаришлар: Азар - Рейна, Брандт - Санчо

68. Ройс! "Боруссия" сардори қулай вазиятдан фойдала олмади, унинг берган зарбаси тўғри Нойернинг қўлига келиб тушди.

63. Рейна! "Боруссия"нинг ёш ўйинчиси Саррнинг қўпол хатосидан сўнг қулай вазиятга чиқиб кетди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.

60. "Арилар"да ўзгариш: Беллингем Дилэйнини алмаштирди.

57. Ҳа, "Бавария" ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиш ҳаракатида, "Боруссия" эса қарши ҳужум орқали ҳисобни тенглаштирмоқчи.

53. Яна "Бавария" ижросида хавфли вазият! Бу сафар Команнинг паси зарбага айланиб, хавфли кўриниш ҳосил қилди ва Бюрки қийинчилик билан зарбани бартараф этди.

51. Коман! Франциялик футболчининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

48. ГОООООЛ! Левандовски бироз олдинги вазият учун дортмундликларни жазолади. Полшалик ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди.

47. Хавфли вазият!!! Эрлинг Холанд кўплаб шериклари очилаётганини кўриб жарима майдончаси ичида тўпни уларга оширди, аммо шериклари унинг пасига улгуришмади. Дортмундликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+4. ГОООООООЛ! Супер! "Бавария" жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширди. Гол муаллифи - Алаба!

45+2. Хуммелс Гнабрига ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

45. ГООООООЛ! Марко Ройс қанотдан узатилган тўпни Нойер дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни очди.

41. Витсел! Қанотдан узатилган тўпга Эрнандес боши билан зарба бера олмади ва тўп Акселга келиб тушганди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

40. Ўйин сал секинлашгандек, аммо устунлик тўлиқ бир жамоанинг қўлида деб айта олмаймиз.

36. Мажбурий ўзгариш: Толиссо жароҳат олган Киммихни алмаштирди.

36. Жошуа Киммих Эрлинг Холанд қарши ҳужумга қочаётганда қўполлик билан тўхтатиб қолишга уринганди. Ҳакам эса кеч бўлса ҳам Киммихга сариқ карточка кўрсатди. Аммо, у жиддий жароҳат олганга ўхшамоқда ва катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

32. "Боруссия" ҳам ҳужумлар уюштиришга уринмоқда ва "сариқ-қоралар"нинг ҳам ҳаракатлари ёмон эмас.

29. Ҳа, "Бавария" энди дортмундликларни ўз жарима майдончасига "қамаб қўйиб" "ҳужумлар ёмғири"ни ёғдирмоқда.

26. Йўқ, VAR оффсайд борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.

24. ГОООООЛЛ!! Гнабрининг ажойиб пасидан сўнг Левандовски рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Супер ҳужум

21. Холанд! Норвегиялик тўпурар Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг берган зарбасига аниқлик етишмади.

18. "Бавария" ҳозирча тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам, зарбалар бўйича ҳам кичик устунликка эга.

14. Хавфли вазият! Горецканинг бош билан берган зарбасини Бюрки бартараф этди.

11. Ўйин бироз сокинлашгандек бўлмоқда. Аммо, ўйинда "Бавария" биринчи рақам бўлиб ўйнашган ҳаракат қилаётгани сезилмоқда.

7. Ҳозирча очиқ ўйин гувоҳига айланяпмиз. Жамоалар навбати билан хавфли вазиятларни юзага келтиришмоқда.

3. "Боруссия" ҳам қулай вазиятга эга бўлганди. Эрлинг Холанд жарима майдончасига кирган ҳолда шеригига тўпни узатишга ҳаракат қилди, аммо тўпни охир-оқибат Нойер эгаллаболди.

1. Левандовскиии!! Польшалик ҳужумчи жарима майдончаси ичида қулай вазиятга эга бўлганди, аммо зарба ноаниқ кетди.

1. Ўйин бошланди.

- Ҳайрли кеч! Барчангизни тез орада бошланадиган "Дер-Класикер"га таклиф қиламиз ва бу ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика