RU

Последние новости

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  84 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  18 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган Новости

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Яқин ўтмишдаги воқеани ёдга оламиз.

2003 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Виктор Борисов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этган. Ушбу мундиалда дебют қилган ҳамюртларимиз "Б" гуруҳида Аргентина, Испания ва Мали терма жамоаларига рўбарў келган. 

Илк ўйинда Малига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган вакилларимиз турнирнинг 2-турида Аргентинага қарши майдонга тушади. Шаржада 8500 томошабин иштирокидаги баҳс Ўзбекистон учун омадли тарзда бошланди — учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Александр Гейнрих ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. 

Иккинчи бўлимда эса аргентиналиклар ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишди. Бунга 54-дақиқада Ислом Иномовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши ҳам сабаб бўлди. Дастлаб 70-дақиқада Леандро Фернандес жарима майдончасида ичидан оширилган тўпни бўш қолган дарвозага киритган бўлса, учрашувнинг 90+2 дақиқасида Герман Эррера ҳужумда Игнатий Нестуров билан тўқнашиб кетади, сенегаллик ҳакам эса бу вазиятда 11 метрли нуқтага ишора қилади. Фернандо Кавенаги пенальтини аниқ ижро этиб, сўнгги лаҳзада ғалабани илиб кетади. 

Борисов шогирдлари гуруҳдаги охирги беллашувда Иньеста томонидан урилган гол эвазига Испанияга ютқазиб, мусобақа билан хайралашади. Испания ўша мундиалда финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда Бразилияга мағлубиятга учраган. Аргентина эса мусобақада тўртинчи ўрин билан чекланган.

U-20 жаҳон чемпионати

1 декабрь, 2003 йил

"Шаржа" стадиони, Шаржа, БАА

Ўзбекистон — Аргентина 1:2

Голлар: Александр Гейнрих (4) — Леандро Фернандес (70), Фернандо Кавенаги (90+3, пенальтидан)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 5.Музаффар Ҳолиқов (13.Камолиддин Тожиев, 75), 2.Шавкат Раимқулов, 4.Ярослав Крушельницкий (с), 20.Илҳом Суюнов (8.Нодир Қўзибоев, 74), 18.Ислом Иномов, 3.Рустам Қодиров, 7.Мансуржон Саидов, 10.Илёс Зейтуллаев, 9.Александр Гейнрих, 14.Марат Бикмаев (11.Элдор Магдеев, 66)

Захира: 1.Тимур Ғаниев, 6.Жасур Ҳасанов, 15.Константин Боев, 16.Баҳриддин Ваҳобов, 17.Владимир Аникин, 19.Тимур Султонов

Бош мураббий: Виктор Борисов

Аргентина: 1.Густаво Эберто, 2.Гонсало Родригес, 4.Маурисио Ромеро, 6.Леандро Фернандес, 5.Хавьер Маскерано, 8.Хьюго Колаче (17.Хосе Соса, 65), 3.Осмар Феррейра (11.Марсело Карруска, 56), 16.Нери Кардосо (19.Герман Эррера, 39), 18.Уолтер Монтильо, 20.Франко Канжеле, 9.Фернандо Кавенаги

Захира: 7.Пабло Сабалета, 12.Мариано Барбоса, 13.Жоэл Барбоса, 14.Жонатан Боттинелли, 15.Уолтер Гарсия

Бош мураббий: Хьюго Токалли

Огоҳлантиришлар: Ислом Иномов (21), Нери Кардосо (29), Осмар Феррейра (41), Мансур Саидов (47), Александр Гейнрих (54), Хавьер Маскерано (60), Франко Канжеле (70), Илёс Зейтуллаев (83), Леандро Фернандес (84), Гонсало Родригес (87)

Четлатиш: Ислом Иномов (54, иккинчи огоҳлантириш)

Афсуски, топилган видеолавҳадан Гейнрихнинг голи ўрин олмаган экан.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика