RU

Последние новости

18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  0 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:2 (Матнли трансляция)  16 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 4-тур баҳслари давом эттирилади.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади. Дастлабки учта турдан сўнг 9 очко тўплаган "Пахтакор" турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. "Сўғдиёна" эса атиги 1 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани эгаллаб турибди.

Жорий мавсумни сафарда "Машъал"га қарши баҳс билан бошлаган жиззахликлар кутилмаганда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Кутилмаганда дейишимиз боиси "Сўғдиёна" ўтган йил 4-ўринни қўлга киритганди, "Машъал" эса бу йил Суперлигага қайтди. Улуғбек Бақоев шогирдлари шундан сўнг уйда АГМКни қабул қилиб 1:1 ўйнашди. Бу баҳсда майдон эгалари бир киши кам қолган рақибни мағлуб эта олишмади.

"Сўғдиёна" 3-турни яна сафарда ўтказди ва "Қўқон-1912" майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб дастлабки 3 турда Бақоев шогирдлари ҳали ғалаба қозонгани йўқ. 

"Пахтакор" учун бу биринчи сафар ўйини бўлади. Чунки жамоа бунгача кетма-кет учта турни ўз майдонида ўтказиб учаласини ҳам ғалаба билан тамомлаган. "Шерлар" илк турда "Навбаҳор"ни 2:1, ундан кейин "Бухоро"ни 3:0 ва охирги турда "Металлург"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Бугунги учрашув олдидан "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Лекин ҳар икки жамоа икки ярим ойлик карантиндан яқинда чиққанини ва деярли бир хил ҳолатда эканлигини унутмайлик. 

Бугун "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишга уриниб кўради. "Пахтакор" эса ғолибона юришини давом эттиришга ҳаракат қилади. 

P/S. Соат 18:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика