RU

Последние новости

13:40Расмий хабар: Тухель - Англия бош мураббийи  0 13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  4 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  9 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   1 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  10 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  14 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  15 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Обод" "Пахтакор" билан куч синашади.

"Обод"нинг олий лигадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу жамоа 14та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги ўйинда ҳеч шубҳасиз "Пахтакор" фаворит, лекин бошқа томондан "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган ва бу нарса уларга босим ўтказиши мумкин. "Обод" бугун ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги беллашувларда Рауф Инилеев шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишган. "Обод" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган. Шунингдек, бу жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-9.

Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳали сафардаги бирорта ўйинни ютмаган: уч дуранг ва уч мағлубият. Тўплар нисбати 2-10. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафар ўйинларида атиги иккита гол урган. Агар "Пахтакор" бугун "Жар"да ғалаба қозонса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика