RU

Последние новости

13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  2 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  7 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   1 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  9 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  14 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  15 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган "Обод" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

18:30 - «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 9 очко билан жадвалнинг энг охирги қисмини эгаллаб турибди. "Металлург" ҳисобида 11 очко бор ва бу жамоа 14-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун "Жар" стадионида қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Чунки иккала жамоага ҳам очко зарур. Агар "Обод" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Лекин бекободликлар ҳам бўш келмаслиги турган гап. Чунки бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қолган беллашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қилади.

Факт: Охирги ўриндаги "Обод" ўз майдонида ҳозирча битта ғалабага эришган. Рауф Инилеев шогирдлари "Динамо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан кейин "Обод" Муборакка бориб "Машъал"дан 0:3 ҳисобида енгилиб қайтди.

Биласизми? "Обод" охирги тўртта ўйиннинг фақат иккитасида мағлуб бўлди. Демак, жамоа ўзига келаётган бўлиши мумкин.

Факт: "Металлург" ҳозирча сафар ўйинларида фақат битта гол урган. Жамоа 9-турда "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнаган. Умумий тўплар нисбати 1-7.

Биласизми? "Металлург" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, тўрт марта имкониятни бой берган.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика