RU

Последние новости

01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман" Новости

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг 19-турига келиб мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши кечган ўйинда жамоа 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевни қисқа суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб жароҳатдан қайтишингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу соҳа бизда танқидий талқин қилинади ва мутахассислар йўқлиги айтилади. Сизда жараён қандай кечди?

- Яшил майдонга қайтишни узоқ кутдим. Хурсандчилик ва ўзгача кайфият берди дея оламан, чунки болалигимдан бери футболдаман. Инсон ўзи яхши кўрган соҳага қайтиши барибир бошқача экан. Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиш қийин кечди. Сабаби жароҳатнинг ўзини енгил деб бўлмасди. Тикланишнинг майда деталларигача эътибор бериш керак эди. Ўзбекистонда мутахассис йўқ дейишлари қайсидир маънода тўғри. Ўзим ҳам бу борада қийналганман. Даврон Ҳошимовнинг тавсияси билан Ислом ака Мусулмоновнинг ёнларига бордим. Қайтишимга сабабчи сифатида кўрсатишим мумкин. Сабр билан, ўзларининг тестларини қўллаган ҳолда бу жараёндан олиб чиқдилар. Интервьюдан фойдаланиб уларга катта раҳмат айтаман. 

- "Металлург" бу мавсумда ҳужумчисиз муаммоларга учраётгани кўриниб турганди. Якунда кўплаб очколар бой берилди ва жамоа жон сақлаш йўлига тушиб қолди. Ташқаридан қандай баҳо бердингиз?

- Биринчи даврада ҳужумчисиз қийналди демаган бўлардим. Ўйин жиҳатдан анча яхши шаклланганди. Қаердадир совуққонлик, тажрибасизлик камлик қилди. Барибир ичим ачинди. Шу жамоада бир неча йилдан бери ўйнаяпман. Ўйлайманки, қўлга киритилган ғалаба руҳий жиҳатдан устунлик беради. Битта ғалаба керак бўлиб турганди. Қолган ўйинларда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз. 

- Амалдаги чемпион "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада нима муҳим рол ўйнади?

- Ҳозир рақибга қарайдиган аҳволда эмасмиз. Ортга йўлимиз қолмаган. Биз учун ҳар бир ўйин охиргиси ва финал ҳисобланади. Фақат олдинга қарашимиз керак. Самвел Вячеславовичнинг маслаҳатлари ҳақида футболчиларнинг хабари йўқ. Мураббийларнинг ўйинга тайёрлаётгани, футболчиларнинг ҳозирлиги натижада муҳим аҳамият касб этди. 

- 2:2 ҳисобидан кейин сўнгги сонияларда ғалаба қозониш учун  омад ҳам керак...

- Бу футболнинг бир қисми. Европадаги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу худо томонидан берилган насиба деб ўйлайман. Биз рақибдан кўпроқ ғалабани истадик. Охирги голни омадга боғласак тўғри бўлади. 

- Жамоанинг сўнгги ўринда эканлиги руҳий жиҳатдан босим юкламаяптими?

- Футболчиларга катта босим йўқ. Ҳамма вазиятни, масъулиятни тушуниб турибди. Ўзимиздан-ўзимиз қўлни ташлаб таслим бўлмаймиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Вазият ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Барчаси худодан. Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман.

- Бу интервьюимиздан бироз четга чиқамиз. Ўз вақтида "Наполи"да кўрикда бўлгансиз. Португалиядан ҳам таклифлар келган. Ўша вақтда "Бунёдкор" нима учун футболчиларни қўйиб юбормасди?

- "Наполи"га 2 хафталик кўрикка борганман. Бу вақт ичида футболга муносабат катта таассурот қолдирган. Ўзим учун кўп нарса ўрганганман. Иштиёқим ошган. Португалиядан нафақат менга Акром, Достонга ҳам таклиф бўлган. "Бунёдкор" ўша вақтда ОЧЛда ўйнар, чемпионатда совринли ўринларга курашарди. Кетмаганимизга сабаб шу деб ўйлайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

   
11 окт 10:45:15
Xumoyun Faxriddinov
Formasiga qaytsin tezroq manaman degan Hujumchilaga raqobatdosh Zabi9
   
06 окт 23:18:45
HY
Ответ на комментарий пользователя Легионер
Забихилло Узбекистондаги Энг аклли футболистлардан бири! Агар утган йили травма булмаганида сборныйга тортарди! Бир икки гаплашганман узи Билан, эшитганман бошкалардан анча тарбияли Кули очик самимий инсон! Ота-онасига Рахмат! Мана кайтди травмадан кейин ва гол уришни бошлади! Кайтганинг рост булсин укажон! Омад!!! Металлургни Суперлигада олиб колилар ука!!!
Металлургни олиб қолиша олармикан. Катта эҳтимол билан тушиб кетади. Агар мабодо қолган тақдирда ҳам бошқа Тошкент жамоаси тушиб кетади. Охирги 4 таликда Металлург, Локомотив, Бунёдкор, Олимрик турибди. Шу ерига 10-ўринда Пахтакор бўлганда эдими, охиридан 1-5 ўрин Тошкент жамоалари бўларди.
   
25 сен 11:52:34
Легионер
Забихилло Узбекистондаги Энг аклли футболистлардан бири! Агар утган йили травма булмаганида сборныйга тортарди! Бир икки гаплашганман узи Билан, эшитганман бошкалардан анча тарбияли Кули очик самимий инсон! Ота-онасига Рахмат! Мана кайтди травмадан кейин ва гол уришни бошлади! Кайтганинг рост булсин укажон! Омад!!! Металлургни Суперлигада олиб колилар ука!!!
   
25 сен 09:52:43
Fan_BARCA
Zabihillo zor talantli hujumchi terma darajasiga chiqmadi lekin
   
25 сен 09:19:22
Farhod Ubaydullayev
Agar formada bosa , O'ta kuchli
   
25 сен 09:18:10
Farhod Ubaydullayev
Zabihillo kuchli futbalist
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика