RU

Последние новости

11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  15 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  37 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 29 очко бўлиб, бу жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив"да тўплар нисбати 21-33. "Бунёдкор"да 26-23. "Локо" шу пайтгача 7та, "Бунёдкор" эса 8та беллашувда зафар қучган. 

"Темирйўлчилар" иккинчи даврани кетма-кет 3 ғалаба билан бошлашди. Андрей Микляев шогирдлари дастлаб "Андижон", сўнгра "Навбаҳор" билан "Бухоро"ни мағлуб этишди. Охирги 3та турни сафарда ўтказган "Локомотив" уч хил натижа қайд этди: "Бухоро" билан ўйинда ғалаба, Бекободда "Металлург"га қарши дуранг ва Жиззахда "Сўғдиёна"дан мағлубият.

"Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча 4та учрашув ўтказди. Бунда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этилди. "Қалдирғочлар" "Сурхон" ва "Машъал"дан устун келиб, аввалги икки турда АГМК ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. "Бунёдкор"нинг 18-тур "Пахтакор" билан ўйини ноябрь ойига қолдирилган. 

Факт: 2015 йилдан бери "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши олти марта баҳс олиб бориб, шундан 4тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-4. 

2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2018. 2-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

2018. 1-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1

2017. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2

2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2015. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика