RU

Последние новости

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  5 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди Новости

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди

Бир неча соат олдин ЎФА матбуот хизмати йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олди. Одатда дарвозабонларнинг энг яхши футболчи номинациясида бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги бор 2008 йил Игнатий Нестеров бу борада имкониятга эга бўлган, якунда совринга Сервер Жепаров эга чиққан. Кипер учинчи бўлган. 

Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. Номзодлар қаторига киритилган илк посбон Юрий Шейкин ҳисобланади. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби шу мавсумда Нестеров сингари учинчи поғонадан жой олган. 


1994 йил. Юрий Шейкин ("Трактор") 3-ўрин

1996 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

1997 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

2008 йил. Игнатий Нестеров ("Пахтакор") 3-ўрин


Қизиқ фактлар:

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш.

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3 нафар хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика