RU

Последние новости

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  0 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  2 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  6 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  20 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи Новости

BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Москванинг "Локомотив" клуби "Бунёдкор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновга жиддий қизиқиб қолган.

Ушбу трансфер 900 минг еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, футболчининг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади. Эътиборлиси сўнгги кунларда кўплаб рус сайтлари Белоус "Локомотив" клуби спорт директори бўлиши ҳақида ёзишмоқда.

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. Белоус ўзбек футболига бегона эмас. У Вадим Абрамов билан яхши муносабатда. Агент 2019 йил ноябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувини стадиондан кузатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов май ойида 18 ёшга тўлди. У ўтган йил сўнггида Италиянинг Филиппо Индзаги бошчилигидаги "Беневенто" клуби машғулотларида қатнашиб қайтган эди.


Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика