Breaking! "Барселона" Месси трансфери устида ишламоқда
21 мар 2025 16:19
Новости
Breaking! "Барселона" Месси трансфери устида ишламоқда
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Европа футболига қайтиши мумкин.
"TNT Sports Argentina" хабарига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби аргентиналик футболчини жамоага қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Клубнинг режасига кўра, Месси 2026/27 йилги мавсум бошланишидан олдин яна "кўк-анорранглилар" формасини кийиши керак. Бироқ "Барселона"нинг молиявий қийинчиликлари музокараларни мураккаблаштириши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида "Интер Майами" клубига ўтганди. Унинг Америка клуби билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии