Брайтвайт: “Барселона” билан музокара олиб бораётганимни рафиқамга ҳам айтмагандим”
11 июн 2020 07:22
Новости
Брайтвайт: “Барселона” билан музокара олиб бораётганимни рафиқамга ҳам айтмагандим”
“Барселона” ҳужумчиси Мартин Брайтвайтнинг айтишича, у “Барселона”га ўтиши олдидан клуб билан музокар олиб бораётган вақтда, рафиқаси ундан шубҳаланган.
“Барселона” билан музокаралар давом этаётган вақтда мен бу ҳақда ҳеч кимга, ҳеч нарса демаганман. Фақатгина рафиқам бироз вақт ўтиб, бундан хабар топган. Биз у билан бирга тўрт фарзандни тарбиялаяпмиз, ушбу ўзгариш ҳақида унга айтмасам, ҳурматсизлик бўларди.
“Барселона” вакиллари билан телефон орқали суҳбатлашиш учун совуқ об ҳавода ҳар сафар уйдан ташқарига чиқарканман, у мендан шубҳалана бошларди. Вазият шу даражага бориб етдики, у мендан бошқа бирортасини севиб қолган-қолмаганлигим ҳақида сўрай бошлаганди”, дея Брайтвайтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2020 йилнинг февралида Брайтвайтни “Леганес”дан 18 миллион еврога сотиб олганди. У янги жамоаси сафида Примеранинг учта учрашувида майдонга тушган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии