RU

Последние новости

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

"Брайтон" бош мураббийи қизил карточкани ҳакамларнинг хатоси деб ҳисоблади Новости

"Брайтон" бош мураббийи қизил карточкани ҳакамларнинг хатоси деб ҳисоблади

"Брайтон" бош мураббийи Грэм Поттер АПЛнинг 18-тури доирасида қолдирилган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсидаги вазият ҳақида гапирди.

Учрашувнинг 52-дақиқасида "Брайтон" ҳимоячиси Льюис Данк ўз жарима майдончасига бир қанча метр қолганида Энтони Элангани ушлаб қолиб йиқитди. Бош ҳакам аввалига футболчига сариқ карточка берди. Кейинчалик вазиятни ВАР орқали кузатиб, қарорини қизил карточкага ўзгартирди.

"Бу ўйин динамикасида сариқ карточка эди. Уэбстер унинг яқинида турганди. Шу сабабли бу фол сўнгги умид фоли эмасди. Агарда ҳакам видеокузатувсиз қизил карточка берганида буни тушунса бўларди. Аммо бу вазиятга нима учун ВАР аралашганини тушунмадим. Қизил карточка яққол эмасди ва бу ҳакамнинг хатосига айланди.

Биринчи бўлимда рақибдан яхшироқ ўйнадик. Барчаси иккинчи бўлимда ўзгариб кетди. Ижобий ҳолатлар кўп бўлди, футболчиларим билан фаҳрланаман. Балки иккинчи бўлимда урмаган вазиятларимиз учун жазолангандирмиз.

Хафамиз. Ўйин назорати бизда эди. Бироқ иккинчи таймни яхши бошлай  олмадик. Рақиблар тўпни ўзлариники қилиб олишди ва бизга беришмади. Кейин эса гол уришди. Аммо бунга қадар барчаси бизнинг ташаббусимиз остида эди.

Қизил карточка мени бироз ранжитди. "Олд Траффорд"да рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнадик. Тўсинни пойладик, Уэлбекдаги вазият... Ҳа, натижадан бироз хафаман, лекин, футболчиларимнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Бугун 3 очко олишимиз мумкин эди", - деди Поттер.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика