RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  0 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  7 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

Болалар футболида ҳам Суперкубок ташкил қилиниши мумкин Новости

Болалар футболида ҳам Суперкубок ташкил қилиниши мумкин

Сентябрь-ноябрь ойлари оралиғи 2008 йилдан 2003 йилгача бўлган ёш тоифалар ўртасида турли мусобақаларга бой бўлди.

Маъмур Саидқосимов бошчилигидаги ЎФАнинг болалар футболи мусобақалар ўтказиш департаменти бу борада жуда кўплаб мусобақаларни муваффақиятли ўтказди. Шу кунгача Спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати, вилоят терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги ва олий маҳорат мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари ўз ғолибларини аниқлади. Энди ноябрь ойининг сўнгги 10 кунлигида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ва Сурхондарё 2008 терма жамоаси мураббийи Ориф Аноровнинг таклифи билан, икки мусобақа ғолиблари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги мусобақасини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Бу таклифга Маъмур Саидқосимов Спорт мактаблари ғолиблари ҳамда яқинда бўлиб ўтадиган академиялар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги соҳиблари ўртасида ҳам Суперкубок ўтказиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Айни пайтдаги Суперкубок ўйинлари қуйидагича кўриниш олган:

2003. Тошкент - Андижон

2004. Фарғона - Фарғона 

2005. Тошкент - Андижон

2006. Тошкент - Хоразм

2007. Тошкент - Наманган

2008. Тошкент - Сурхондарё

Агар мазкур лойиҳа ЎФА томонидан ўз тасдиғини топса, илк маротаба ташкил қилинадиган бу ўйин 8 декабрь, конституциямизнинг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилади.


П.С: Биринчи турган терма жамоалар Ўзбекистон Кубоги соҳиблари, иккинчи турган жамоалар олий маҳорат мактаблари ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ғолиблари.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика