RU

Последние новости

09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  8 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  14 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  20 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  5 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  6

"Бир-у бирчи" "Локомотив" Новости

"Бир-у бирчи" "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан буён бир хил натижа ва ҳисоб қайд этмоқда.

"Локомотив"нинг рулига Самвел Бабаян келгач жамоа 12 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, "темирйўлчилар" дастлаб Лига Кубогида иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, якунда мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлишди. Кейинчалик Термизда "Сурхон"га қарши беллашувда Ўзбекистон кубоги мусобақасидан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетишди. Ўзбекистон чемпионатида эса пешқадамлик учун рақобатдан чиқишдан ташқари кумуш медали масаласи очиқ турибди.

Бабаян "Локомотив" рулига келгач жамоа ўтказилган 12 ўйиндан атиги 3тасида ("Сўғдиёна" 2:0, "Динамо" 2:0, "Насаф" 1:0) ғалаба қозонди. Шунингдек, яна 4 учрашувда мағлубият ("Қўқон-1912" 4:0, "Пахтакор" 2:1, "Сўғдиёна" 1:0, "Сурхон" 3:1) ва 5 дуранг ("Сурхон" 1:1, "Бунёдкор" 1:1, "Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Қизилқум" 1:1) қайд этилди.

Қизиғи, "Локомотив" Суперлигадаги охирги тўртта турни бир хил ҳисоб, яъни 1:1 натижаси билан ўтказмоқда.

Чемпионатдаги қолган бешта турдан иккитасини уйда ва учтасини меҳмонда ўтказади. Келаси турда ўз уйида "Бухоро"ни меҳмон қилса, кейинчалик АГМК, "Андижон" ва "Навбаҳор"га сафар қилади. Охирги турни эса уйида чемпион "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Айни пайтда жамоа 21-турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Учинчи поғонадаги "Бунёдкор" билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил қилади.

Рейтинг: -102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика