RU

Последние новости

17:50Ван Дейк "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 17:26Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"  0 16:59АПЛ ва Бундеслига клублари "Ипсвич" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди  1 16:17ЎзПФЛ делегацияси "ФарДУ" клубида лицензиялаш талаблари бажарилиши юзасидан ўрганиш олиб борди  0 15:51"Ювентус" Луиснинг хизматларини АПЛ жамоаларига таклиф этмоқда  0 15:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Суперлиганинг энг яхши легионерларидан бири билан келишувга эришди  19 15:02"Манчестер Сити" Родри ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда  3 14:30Шупо-Мотинг фаолиятини MLS'да давом эттиради  0 14:01"Челси" Жеймсни сотишга тайёр: "Реал" англияликни харид қилиши мумкин  3 13:39ПСЖ Луис Энрике ўрнига Зинедин Зиданни тайинлаш ҳақида ўйламоқда  2 13:14"Машъал" Про лига ғолибига айланган учрашув ва тадқирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:42"Реал" ва "Ливерпуль" хавбекларни алмашиши мумкин  4 12:20"Барса" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди  11 12:04Тен Ҳагни бўшатиш ва Аморимни олиб келиш МЮга қанчага тушди?  0

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз Новости

Бир ўйин тарихи. “Нефтчи” – “Салгаокар” 3:0. ОФК кубоги доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги учрашувни ёдга оламиз

Сир эмаски Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўзининг энг ёрқин дамларини мутахассис Юрий Саркисян даврида ўтказган.

Унинг бошқарувида клуб ички чемпионатда совриндорлар қаторидан жой олиш баробарида халқаро миқёсдаги учрашувларда ҳам ёмон кўрсаткич қайд этмасди.

Фарғонадаги эски стадионнинг ўзгача файзи бор ўйингоҳ клублар иштирокидаги халқаро ўйинларни бошқа қабул қилмади. Сўнгги маротаба стадион 2012 йил ОФК кубоги доирасидаги баҳсга мезбонлик қилганди.

Унда “Нефтчи” Ҳиндистоннинг “Салгаокар” клубини қабул қилганди. Фарғоналиклар 2011 йил Олий Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб ОЧЛдан кейинги ўринда турувчи мусобақага йўлланмани қўлга киритганди. Эсингизда бўлса ўша вақтларда Ўзбекистон учун ОФК кубогига ҳам маълум бир квоталар ажратиларди. Ҳозирга келиб эса фақат ОЧЛ учунгина квоталар тақдим қилинмоқда. У ҳам йилдан йилга камайиб бораётганини айтиш жоиз.

Хуллас, қуръага кўра юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Нефтчи” “D” гуруҳида “Ал-Виҳдат” (Иордания), “Ал-Оруба” (Уммон), “Салгаокар” (Ҳиндистон) жамоалари билан гуруҳдан чиқиш учун курашишни бошлади. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнги турда ғалаба қозониш ёки дуранг қайд этиш талаб этиларди. Чунки, бу пайтга келиб вакилларимизда 8 очко тўплаб навбатдаги раунд масаласини деярли ижобий томонга ҳал қилиб қўйишганди. Охирги турдаги ғалаба эса ортиқча гап сўзга, ҳисоб-китобга ўрин қолдирмасди. Рақибда эса йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

2012 йилнинг 8 май куни “Марказий” стадионга 14 мингдан ошиқ мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришганди. Стадионда ҳақиқий футбол муҳити юзага келганди. Ҳозирда кўпчилик ўша дамларни қўмсаши табиий. Энди Саркисян давридаги жамоа қайтмаса керак.

Учрашувдаги биринчи гол ишқибозларни кўп куттирмади. Ҳакам ҳуштаги янграши билан тезкор ҳужумга ўтган мезбонлар биринчи дақиқада Павел Смоляченконинг тезкор голи эвазига ҳисобни очишади. Ушбу футболчи кейинчалик ҳам “Нефтчи”да тўп тепди. Фаолияти давомида легионер сифатида ҳорижда тўп тепди, Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп тепди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Смоляченко яна бир рақиб посбонини безовта қилишга мажбур бўлди ва иккинчи тўпни киритди. Ўйинда етакчиликни қўлига олган Саркисян шогирдлари 77-дақиқада учинчи голни уриб амалда ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Гол муаллифи – Анвар Бердиев. Маҳоратли ҳужумчи 2012 йил жамоадаги сўнги мавсумини ўтказади. Йил якунида 19та гол билан Олий Лига тўпурари бўлган Бердиев 2013 йил “Бунёдкор” жамоасининг таклифини қабул қилди ва Тошкентга йўл олди.

Ҳа, бугун биз ёдга олган ОФК кубоги баҳси ҳозиргача Фарғона мезбонлигида ўтган сўнги халқаро баҳс бўлди. Сабаби "Нефтчи" битта учрашувдан иборат 1/8 финални "Арбил"га қарши сафарда ўтказиб мағлуб бўлиб мусобақани тарк этади. Ўша мавсумдан сўнг “Нефтчи”нинг ишлари ортга кета бошлади, турнир жадвалида қуйи ўринга шўнғиди. 2013 йил “Гулистон” билан баҳсдан сўнг Саркисян истеъфога чиқарилди. Афсуски, 2012 йил “Нефтчи”нинг халқаро майдонда иштирок этган сўнгги мавсуми бўлди. Бу йил чемпионлик учун курашаётган "буюк чинорлар" тез орада яна халқаро майдон нафасидан баҳра олар. Буни эса вақт кўрсатади. 

ОФК кубоги. Гуруҳ босқичи. 6-тур
“Нефтчи” (Ўзбекистон) – “Салгаокар” (Ҳиндистон) 3:0
08.05.2012. Фарғона Қиргули, “Марказий” стадион. 14000 томошабин.
Бош ҳакам
: Муҳтар Ал Ярими (Сурия)
Голлар: Павел Смоляченко 1, 50 Анвар Бердиев 77.
“Нефтчи”: Ҳислат Чилматов, Шавкат Насибуллаев, Муҳсин Низомиддинов, Иқбол Бобохонов, Ғайрат Жумаев, Сардор Мирзаев (Отабек Исроилов, 85), Шерзод Ҳакимов, Павел Смоляченко (Иззат Ғаниев, 67), Анвар Бердиев, Фаҳриддин Холмуродов, Сардор Соибов, Анвар Бердиев.
Бош мураббий: Юрий Саркисян.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика