RU

Последние новости

11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  32 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  5 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  1 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  7 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  26 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  7 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3

Бир-икки, бир-икки... Новости

Бир-икки, бир-икки...

5 сентябрдан жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига старт берилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ой иккита расмий баҳсда майдонга тушади. Вакилларимиз дастлаб 5 сентбярь куни уйда КХДР термасини қабул қилса, 10 сентябрь меҳмонда Қирғизистон билан ўйнаймиз.


Саралашнинг шу босқичи биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки гуруҳда 1-2 ўринлардан бирини эгаллаб тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига боришимиз мумкин.


Эслатма тарзида ушбу босқичдаги саралаш форматини яна бир бор ёдга олиб ўтамиз. Демак, учинчи босқичда 18та терма жамоа кураш олиб боради. Жамоалар 6тадан 3 гуруҳга бўлинган. 



A гуруҳи: Эрон, Қатар, Ўзбекистон, БАА, Қирғизистон, КХДР.

B гуруҳи: Жанубий Корея, Ироқ, Иордания, Уммон, Фаластин, Қувайт. 

C гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Хитой, Индонезия.


Ҳар бир гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари жаҳон чемпионатига йўл олади. Шундай экан, биз учун саралашни камида иккинчи ўринда тугатиш жуда муҳим. Рақибларимиз анойи эмас. Эрон билан аллақачон яқиндан танишиб улгурганмиз. Негаки охирги пайтларда саралашда доим шу жамоа билан бир гуруҳга тушяпмиз. Қатар охирги иккита Осиё чемпионати ғолиби. БАА термаси ҳозир қандай аҳволда билмадиг-у, лекин бу мамлакатнинг кучли клубларидан бири "Ал Айн" 2024 йилги Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди. Жамоа таркибида миллий термага номзод футболчилар ўйнайди. Ён қўшнимиз Қирғизистон билан КХДР эса таркиб ва маҳорат бобида биздан устун эмас, бироқ улар ҳам охиригача курашиши аниқ.


Учинчи босқичга қуръа ташланганидан бери формат ўта қулайлиги кўпчиликнинг хаёлидан кетмаяпти. Тўғриси, ўзимиз ҳам доим шуни ўйлаб юрибмиз: бир-икки, бир-икки. Яъни, гуруҳда 10та ўйин ўтказиб, якунда биринчи ё иккинчи ўринни қўлга киритсак бўлди, марра бизники. Аммо бу осон бўлмаслигини ҳам биламиз. Чунки биз каби бошқалар ҳам шуни ўйлайди.


Бу босқичда жамоалар учта гуруҳда кураш олиб бориши ҳамда 1-2 ўринлар жаҳон чемпионатига чиқишини ҳисобга олсак, 3-4 ўриндагилар саралашнинг кейинги босқичига йўл олади. Ва айтишимиз мумкинки, кейинги иккита босқич бундан-да қийин бўлади. Чунки кейинги босқичда 6та жамоа 3тадан икки гуруҳга бўлинади. Фақат биринчи ўринлар мундиал йўлланмасига эга бўлади. Иккита иккинчи ўрин эгалари эса 5-босқичга йўл олишади. Бешинчи босқичда иккита иккинчи ўрин эгаси бир-бири билан ўйнаб, ғолиб жамоа қитъалараро плей-оффга боради. Қитъалараро плей-оффда Африка, Жанубий Америка, Шимолий Америка ва Океания жамоалари билан ўтиш ўйини бўлади. Кўряпсизми, агар шу босқичдан ўта олмасак, кейингилари жуда қийин бўлади.



Бошқалар ким билан ўйнайди?


Демак, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида КХДР термасини қабул қиламиз. Мана шу ўйин ва ундан кейин Қирғизистон билан кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, 6 очкони қўлга киритиш биз учун жуда муҳим. Олдимиздаги иккита ўйинда 6 очколи бўлишдан бошқа йўл йўқ. Чунки кейинги баҳсларда янада кучлироқ рақиблар билан ўйнаймиз.


Гуруҳдаги рақибимиз Эрон илк турни ўз майдонида Қирғизистонга қарши ўтказади. Қатар эса БАА термасини меҳмон қилади. 10 сентябрь куни КХДР "уйда" Қатарни қабул қилса, Эрон меҳмонда БАА билан ўйнайди. Дарвоқе, КХДР Қатарга қарши уй учрашувини бетараф майдон - Лаосдаги Миллий стадионда ўтказади. Шимолий кореяликлар аввалги босқич уй учрашувларини шу стадионда ўтказишганди.


Маълумот ўрнида ҳар учала гуруҳдаги 1-тур жуфтликларини келтириб ўтамиз. 


5 сентябрь. Ўзбекистон - КХДР

5 сентябрь. Эрон - Қирғизистон

5 сентябрь. Қатар - БАА

5 сентябрь. Жанубий Корея - Фаластин

5 сентябрь. Ироқ - Уммон

5 сентябрь. Иордания - Қувайт

5 сентябрь. Япония - Хитой

5 сентябрь. Австралия - Баҳрайн

5 сентябрь. Саудия Арабистони - Индонезия


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +5   

Комментарии

+2   
01 сен 23:29:21
ОМАДБЕК
Шу гурухдан чиқиб ЖЧ йўлланмасини олишимиз шарт шу сафар
+2   
01 сен 23:27:00
Жамшид Абдусамадов
Биламиз буларни админлар лекин ракибларда нима янгилик борлигини билмимиз шундан ёзинглар БАА да махалийлаштириш булади дейилганди нима булди бошкаларда нима гап хадеб спортс.ру даги янгиликларни езурмасдан узбекчага угириб
+1   
02 сен 12:42:04
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Lion Camon
Uzi fudbolli vapwe yigiwtirib tawaw kere bzga narmanniy ttener kemeydi. Chunki ula pul yuviwga iwlamedi halol iwledi. Bizga keganlani barisi federatsiyadegila blan br hl. San esa ulanikini surib quyiwga tayyorsan. Nmani dundrganini blmemanu lekin bu hayotta paxta quyiwga ustasan blaman
Sen meni tanimaysanku tonka qayoqdan.bilasan Futbolni umuman tushunmisan ogzinga kelganini yozasan...Oldin Uzbekiston Jahon championatiga chiqvolsin Keyin guruh bosqichidan chiqish vazifasi qoysa boladi...Oldingilarga qaraganda Terma jamoada Futbolida Mano mazmun shiddatlilik bor Tajovuzkorlik bor...Nima unda Abramovni qoyib xamma ayb menda edi deb otirish kerakmi...Katanes Mos tushmoqda Uzbekiston terma jamoasiga...Sandaqala Futbolni F xarfidan tushunmidiganla bolsa yuraver Ota onang topganini yeb tualet toldirip
+1   
02 сен 10:06:34
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Lion Camon
Slovenia jaxon chempioni bumaganku dabba. Dadenmi bu blmey nozik kunglinga ozor berib quydimmi? Yo lgbtimisan? Er qmoqchimisan katanesti?
Ozi senga oxshagab nedagonla kopayib ketti....Unda Qaysi murabbiy Champion qiloladi...XAYOTda qolidan boq kelmay nuqul nolib yuradigan odamladansan
+1   
02 сен 06:31:49
Aliakbar RM
2 o'yinda xam yutsh shart ekan. Qogani sal jidiroq raqiblat
+1   
02 сен 02:11:44
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Lion Camon
BU TRENER WIWALO KOLANI QOPQOGINIYAM YUTOLMAGAN. PUL YUVOW UCHUN HARKIMNI OPKELIWEPTI TERMAGA
Kallanga qqqq.... Sani Sloveniyanijahon championatiga olib chiqqan..
+1   
01 сен 23:46:33
Abdulloh 7737
Adminlar Diyor Xolmatov Feynordga o'tibdimi xabarilar yo'qmi
+1   
01 сен 23:46:02
Abdulloh 7737
Adminlar Diyor Xolmatov Feynordga o'tibdimi xabarilar yo'qmi
+1   
01 сен 23:41:15
Rasul Matkarimov
Safsatani nima keragi bor Undan kura Otabek Shukurov xaqida yozinglar...Al Fayha Klubiga otayapdi 400min evro tolagan ekan Al Fayha Kayserisporga
   
02 сен 14:53:59
Акрамжон Халилов
Гуруҳимиздаги бошқа жамоалар таркибини бизникига солиштириб кўринг, деярли 80 % ўйинчиларимиз легионерлар, энди шу таркиб билан 3 ўрин олишни ўзи шунчаки уят ҳисобланади.
   
02 сен 12:13:43
Lion Camon
Ответ на комментарий пользователя Rasul Matkarimov
Ozi senga oxshagab nedagonla kopayib ketti....Unda Qaysi murabbiy Champion qiloladi...XAYOTda qolidan boq kelmay nuqul nolib yuradigan odamladansan
Uzi fudbolli vapwe yigiwtirib tawaw kere bzga narmanniy ttener kemeydi. Chunki ula pul yuviwga iwlamedi halol iwledi. Bizga keganlani barisi federatsiyadegila blan br hl. San esa ulanikini surib quyiwga tayyorsan. Nmani dundrganini blmemanu lekin bu hayotta paxta quyiwga ustasan blaman
   
02 сен 09:32:30
Lion Camon
Ответ на комментарий пользователя Rasul Matkarimov
Kallanga qqqq.... Sani Sloveniyanijahon championatiga olib chiqqan..
Slovenia jaxon chempioni bumaganku dabba. Dadenmi bu blmey nozik kunglinga ozor berib quydimmi? Yo lgbtimisan? Er qmoqchimisan katanesti?
   
02 сен 06:23:46
HY
Худо хоҳласа албатта 1-2 бўлади. Хоҳламаган бўлса, иложи йўқ. Яхши ният қиламиз, Илоҳим ЎЗИ хоҳлаган бўлсин.

Админлар, анави polu good деган юзерни блокланглар. Ҳаммани гуноҳини кўпайтиряпти. Ё ўзингларни одамларингми. Барибир кўраётгансизлар, нега жимсизлар. Гуноҳга шериксизлар. Шуни биласизларми? Шубҳам йўқ аниқ билишларинг. Гуноҳларингни кўпайтирманглар мусулмонлар
   
02 сен 06:22:07
HY
Худо хоҳласа албатта 1-2 бўлади. Хоҳламаган бўлса, иложи йўқ. Яхши ният қиламиз, Илоҳим ЎЗИ хоҳлаган бўлсин.

Админлар, анави polu good деган юзерни блокланглар. Ҳаммани гуноҳини кўпайтиряпти. Ё ўзингларни одамларингми. Барибир кшраётгансизлар, нега жимсизлар. Гуноҳга шериксизлар. Шуни биласизларми? Шубҳам йўқ аниқ билишларинг. Гуноҳларингни кўпайтирманглар мусулмонлар
-2   
02 сен 00:06:28
Lion Camon
BU TRENER WIWALO KOLANI QOPQOGINIYAM YUTOLMAGAN. PUL YUVOW UCHUN HARKIMNI OPKELIWEPTI TERMAGA
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика