RU

Последние новости

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  161 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ғалаба аввало мухлисларники, бутун Янгиер ва Сирдарё вилоятиники, деб ўйлайман. Кучли рақиб билан муносиб ўйнаб ғалаба қозондик. Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки жамоада ҳам ўзига яраша вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол уришимиз мумкин эди. Биласиз, "Олимпик" яхши кўзга кўринган йигитлардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб назарий машғулотларда йигитларга тушунтиргандик. Рақиб футболчиси қизил карточка олганидан сўнг ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Тажрибали футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олгани ўз сўзини айтди. Ёзги трансферлар ойнасида тажрибали футболчилар ўрнига ёш келажаги бор ижрочиларни олдик. Бундан мақсад жамоани ёшартирган ҳолда кейинги мавсумга тайёрлаш",- дейди Бекзод Қодирқулов.

- Жамоани Абдумалик Абдуллаев каби тажрибали футболчилар қаторида легионерлар ҳам тарк этди. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки жамоани ёшартириш учунми?
- Жамоада молиявий томондан ҳаммаси яхши. Клуб президенти ҳар томонлама таъминлаб турибди. Мақсад жамоани ёшартириш эди. Биринчи ўйиндан янги келган футболчилар ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан ўзингиз қониқдингизми?
- Трансферлардан юз фоиз қониқа олмадим. Биз таклиф қилган икки нафар футболчи турли сабабларга кўра кела олмади. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Азамат Абдураимовнинг истеъфоси тез юз берди.Бу нима билан боғлиқ?
- Ушбу саволни клуб раҳбариятига берсангиз маъқул бўларди.

- Иккинчи голни урган Фахриддин Алимов "Динамо"дан сотиб олиндими ёки ижарага?
- Фахриддин Алимов ижарага олинди. Агар йилни охиригача бизда яхши таассурот қолдира олса, кейинги йилга ҳам шартнома қилиш кўзда тутилган.


Янгиер

Шероз Джалолов - 19', Фахриддин Алимов - 83'

ПРО лига. Тур 14

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Завершен

Олимпик

45'
90'
19'  Шероз Джалолов
50'  Бекзод Толибжонов
65'  Шероз Джалолов (Тулкин Эргашев)
79'  Достон Меликузиев (Фахриддин Алимов)
79'  Мпако Этаме Жером (Мухаммадкодир Рахимберганов)
83'  Фахриддин Алимов
90'  Ёдгор Назаров (Шохзамон Хайруллаев)
90'  Ойбек Ахматов (Хуршид Аскаралиев)
26'  Шахзод Тоиров
46'  Шохжахон Султонмуродов (Мухаммадали Гиясов)
46'  Талгат Нигматуллин (Элдор Бегимов)
61'  Бектемир Абдуманнонов (Алишер Одилов)
61'  Отабек Журакузиев (Фаррух Мухторов)
77'  Бехзод Шамсиев (Любомир Бондаренко)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика