RU

Последние новости

12:58Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  0 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  1 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  2 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  5 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  3 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  3 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  6 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун икки нарса хурсанд қилди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун икки нарса хурсанд қилди"

Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"(2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди

"Бугун икки нарса хурсанд қилди. Биринчиси мухлисларни стадионга киритилгани, улар бутун ўйин давомида футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди. Иккинчиси албатта ғалаба қозонганимиз. Учта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугунги ўйин бурилиш ўйини бўлишини йигитларга тушунтирган эдик. Агар ғалаба қозонмаганимизда "Бунёдкор" биздан олти очкога ўтиб кетарди. Бизни уларга етиб олишимиз жуда қийин бўларди. Шу сабабли бугун йигитлар ғалаба учун майдонга чиқишди. Олдинги ўйинлардаги мағлубиятлар футболчиларга босим юклаётган эди. Ғалаба билан мухлисларимизни ва раҳбарларни табриклайман. Эътибор берадиган бўлсак, бугун "Бунёдкор" тўп назорати бўйича устунликни қўлига олди. Биласиз, "Бунёдкор" чемпионатимизда тўп билан яхши муомала қиладиган жамоалардан бири ҳисобланади",- дейди Ашурматов.

- Қийин ғалаба билан табриклайман. Музаффар Музаффаров ҳам сафга қайтди ва илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Нима деб ўйлайсиз, эндиликда унинг ўйини очилиб кетадими?

- Фикрингизга қўшиламан. Музаффар Музаффаровни қандай савиядаги футболчи эканлигини яхши биламиз. Афсуски, кетма-кет олган жароҳатлари сабабли ўтган ўйинларда иштирок эта олмади. Бугун икки бўлим давомида ўйнаши қийин эди. Унга берилган вақт ичида ўз савиясида ўйнашга ҳаракат қилди. Лекин, унинг юқори спорт формасига кириб олишига вақт керак. Музаффарга ишонамиз.

- Легионерлар Филип Раевац ва Якуба Бамбанинг ўйини унчалик ўхшамаяпти. Уларнинг ўйинида пасайиш бор. Легионерларни олиб келишдан мақсад нима эди ва кўзланган мақсадга эришилдими?

- Бамба марказлашган чемпионатда "Навбаҳор", "Пахтакор" билан ўйинларда шу қадар савияли ўйин намойиш этдики, уни жамоамизга таклиф қилганимиздан хурсанд бўлдик. Унга кетма-кет бошқа жамоалардан таклифлар келишни бошлади. Балки, шунинг ҳисобига фикри бўлингандир. Бамбани жамоамизда олиб қолдик, у тўп билан яхши ўйнайдиган юқори техникага эга футболчи. Охирги турларда нафақат Бамбада балки, бутун жамоамизда пасайиш бўлди. Бу ерда Бамбани айбламаган бўлардим. Легионерларга келсам бу йил таклиф қилинган Иван Йосович ишончни оқламоқда. У ҳимоя чизиғимизнинг етакчи ўйинчисига айланди. Ўзи ҳам интизом ва тартибга риоя қиладиган йигит. Раевац келганида яхши қўшилиб кетди, голлар ура бошлади. Сўнг оралиқда юзага келган танаффусда спорт формасини йўқотиб қўйди. Шунинг учун аввалги даражасига қайтишга қийналмоқда. Умуман олганда легионерларни ёрдами тегмоқда.

- Мураббийлар ўз жамоасида ўйнаб кетган собиқ футболчиларга ҳушёр бўлишни футболчиларга айтадими? Бунга сиз эътибор берасизми?

- Албатта эътибор берамиз. Шаҳбоз Эркиновни фақат Қўқонда ўйнагани учун эмас, унинг устун томонларига ҳам эътибор бердик. Бош ва гавда билан яхши ўйнаши, яккакурашларга чиқиб бориши, агрессив ҳаракат қилишини билар эдик. Стандарт вазиятларда уни яхшилаб қўриқлашимиз талаб этиларди. Шунга яраша кўрсатма бергандик. Лекин, вазиятларни бирида ҳимоячиларимиз уни эътиборсиз қолдиришди. Рақибни ўрганаётганда нафақат жамоамизда ўйнаб кетган футболчини балки бутун жамоани ўрганамиз. Устун ва камчилик томонларини кўриб чиқамиз.

- Мураббий сифатида ўринбосарлар жамоасини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Гапни очиғи, ёшларимиз бизни келажагимиз. Ўринбосарлар жамоасидан ҳам асосий таркибга футболчиларни жалб қиляпмиз. Муҳсин Норматов, Сардор Етовқўзиев ва бошқалар. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб кейинги мавсумда ўринбосарлар жамоасини ёшартирмоқчимиз. 21-22 ёшдаги футболчиларни ўринбосарлар жамоасида ушлаб турмаймиз. 17-18 ёшдаги футболчиларни жалб қиламиз. Ўринбосарлар жамоасига бўлган қарашимизни ўзгартирмоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика