"Барселона"нинг 2 нафар футболчиси жароҳатидан фориғ бўлди
21 окт 2023 13:00
Новости
"Барселона"нинг 2 нафар футболчиси жароҳатидан фориғ бўлди
Аммо Каталония клубида жароҳатдаги футболчилар ҳали кўп.
"Барселона" футболчилари Ламин Ямаль ва Алекс Бальде "Атлетик"ка қарши ўйнаши мумкин, деб хабар берди "Mundo Deportivo". Ушбу ўйин 22 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида бўлиб ўтади.
Ламин Ямаль "Гранада"га қарши 9-тур учрашувида жароҳат олганди. Алекс Бальде эса Испания терма жамоаси ўйинида шикастланганди. "Барселона"нинг бахтига уларнинг тикланиши узоқ давом этмади.
Бироқ "кўк-анорранглилар" лазарети ҳамон жароҳатдагилар билан гавжум. Улар орасида Френки де Йонг, Рафинья, Роберт Левандовски ва Жюль Кунде бор, Педри эса эндигина тикланиш даврига яқинлашмоқда.
Комментарии