"Барселона" ярим ҳимоячиси Мориба: "Ҳали таслим бўлганимиз йўқ"
07 мар 2021 11:55
Новости
"Барселона" ярим ҳимоячиси Мориба: "Ҳали таслим бўлганимиз йўқ"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Илаш Мориба "Осасуна"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Куман илк кунларданоқ мени голлар учун олиб келганди ва бунга эришдим. "Ла Масия"да жуда кўп нарсаларни ўргандим. Голимни ота-онам ва оиламдагиларга бағишлайман.
ЛаЛига чемпионлик пойгасида мағлуб бўлганимиз йўқ. Ҳа, оғир бўлади, бироқ таслим бўлмаймиз, охиригача курашамиз. Бу бизнинг қонимизда бор.
Умид қиламанки, дербида икки жамоа ҳам очко йўқотади ёки "Атлетико" мағлуб бўлади", - деди Мориба.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии