"Барселона" Холанднинг трансфери сабаб Месси билан музокараларни кечиктиради
15 мая 2021 13:15
Новости
"Барселона" Холанднинг трансфери сабаб Месси билан музокараларни кечиктиради
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг бош мақсадини белгилаб олди.
"Кўк-анорранглилар" Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ўйнаётган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий йўқотишларга тайёр.
Каталонияликлар 20 ёшли футболичи билан шартнома имзолаш учун аргентиналик Лионель Месси билан янги шартнома борасидаги музокараларни кечиктирмоқчи. 33 ёшли ўйинчининг шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади.
Холанд жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 5та ассист қайд этди. Норвегияликнинг "арилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии