"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум
24 фев 2025 18:57
Новости
"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум
"Барселона" ҳужумчиси Витор Роке тез орада "Палмейрас"га сотилади.
Бразилиялик футболчи ижара асосида "Бетис"да ўйнамоқда. У якшанба куни севильяликлардаги сўнгги ўйинини ўтказган кўринади. Sport.es хабарига кўра, Роке "Палмейрас"га ўтишини якунлаш учун келаси ҳафта бошида ватанига боради. Шартнома деярли келишиб олинди.
"Барселона" футболчини сотишдан тахминан 25 млн евро ишлаб олади – сумма июнь ойи охиригача тўланади. Бундан ташқари, Каталония гранди 19 ёшли форварднинг бўлажак сотув суммасидан 20 фоизини олади.
Витор Роке "Барселона"га 2024 йил бошида "Атлетико Паранаэнсе"дан 30 млн евро эвазига ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии