"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади
24 янв 2025 15:19
Новости
"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади
"Барселона" раҳбарияти 28 ёшли вингер Рафинья билан меҳнат шартномасини узайтириш ҳақида мавсум сўнгида бош қотиради.
Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июлига қадар тузилган.
Манбага кўра, Каталония клуби бошлиқлари жорий мавсумни Рафиньянинг келажаги учун ҳал қилувчи мавсум деб аташмоқда. Футболчининг ўзида ҳам "Барселона"да қолиш истаги кучли.
Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Педри, Гави, Ламин Ямаль ва Рональд Араухо билан битимни узайтирганидан сўнг Рафиньянинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии