"Барселона" "Ньюкасл" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
17 сен 2023 19:34
Новости
"Барселона" "Ньюкасл" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
"Барселона" "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исакни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди "Fichajes".
Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави 23 ёшли футболчининг ўйинидан ҳайратда ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи.
Агар "Барселона" музокараларни бошласа, "ҳаккалар" у учун 70 миллион евродан кўпроқ сўраши айтилмоқда.
Швециялик футболчи 2022 йилдан бери "Ньюкасл"да ўйнаб келмоқда. Исак жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии