"Барселона" жароҳатланган Тер Штеген ўрнига дарвозабон қидирмоқда. Жамоада 3 та вариант бор
25 сен 2024 18:15
Новости
"Барселона" жароҳатланган Тер Штеген ўрнига дарвозабон қидирмоқда. Жамоада 3 та вариант бор
"Барселона" асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Ла Лига доирасидаги "Вильярреал" билан ўйинда (5:1) жиддий жароҳат олганидан сўнг каталонияликлар фаол равишда янги дарвозабон изламоқда.
Германиялик посбон 7-8 ой майдонга туша олмайди, бу эса Ханси Флик жамоасини унинг ўрнига зудлик билан ўринбосар излашга ундади, дея хабар берди "Transfer News Live".
Номзодлар орасида Гийом Рест ("Тулуза"), Альваро Вальес ("Лас-Пальмас") ва Столе Димитриевский ("Валенсия") бор.
Эслатиб ўтамиз, Димитриевский "Валенсия"га 2024 йилнинг июнь ойида эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
“Барселона” айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида 6 ўйинда 6 та ғалаба билан пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии