"Барселона" форварди ярим йилга сафдан чиқди ва Евро-2020ни ўтказиб юборадиган бўлди
12 фев 2020 11:04
Новости
"Барселона" форварди ярим йилга сафдан чиқди ва Евро-2020ни ўтказиб юборадиган бўлди
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле 6 ойга сафдан чиқди.
Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда.
Кеча франциялик ҳужумчи машғулотларда олган ўнг тиззасидаги жароҳат сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шундай экан, Дембеле шу йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юборади.
Усмон 2017 йили ҳам жиддий жароҳат олган эди, ўшанда футболчи чап тиззасини шикастлаб олганди.
Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 5та ўйин, ЕЧЛда эса 4та баҳсда иштирок этди. 22 ёшли футболчи бу ўйинларда битта гол уришга эришган.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии