“Барселона” “Эл Класико”даги ҳакамлик устидан шикоят қилди
26 окт 2020 08:40
Новости
“Барселона” Ла Лига 7-тури доирасида “Реал”га қарши ўтган ўйиндаги бош ҳакам Хуан Мартинес Мануэра устидан Испания Қироллик футбол федерациясига расмий шикоят йўллади. Маълум бўлишича, каталонияликлар ўйинда белгиланган пенальти ноҳақ белгиланди деб ҳисобламоқда. Бу шикоят орқали клуб 2020/21 йилги мавсум VAR сабаб юзага келган қарорларнинг бир қанча танқидларга сабаб бўлаётганига футбол федерацияси эътиборини қаратишга эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона”—“Реал” учрашувида Клеман Лангле ўз жарима майдончасида Серхио Рамосни футболкасидан тортгани учун бош ҳакам VAR'га мурожаат қилиб, “Реал” фойдасига пенальти белгилаган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Комментарии