"Барселона" Брэйтуэйтни 18 миллион евродан камига сотмайди
27 мар 2020 17:57
Новости
"Барселона" Брэйтуэйтни 18 миллион евродан камига сотмайди
"Барселона" форвард Мартин Брэйтуэйтни зарарига сотмайди.
Хабар берилишича, Каталония клуби футболчини "Леганес"дан олган нархи, яъни 18 миллион евродан камига сотмайди.
Қайд этиш керакки, Брэйтуэйтнинг трансферига "Эвертон" ва "Вест Хэм" клублари қизиқмоқда. Аммо, клублар коронавирус туфайли молиявий аҳвол қандай бўлишини билишмаяпти.
"Барселона" раҳбарияти ҳар қандай ҳолатда ҳужумчининг бошқа клубга ўтишига тўсқинлик қилмайди. Аммо, у "Барса"да қолиши ҳам мумкин. Клуб унинг профессионаллигидан мамнун, у жамоага яхши мослашмоқда. Мухлислар ва жамоадошлари ҳам уни яхши қабул қилишди.
Брэйтуэйт жорий мавсум "Барса"да Ла Лигада 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии