"Барселона" асосий футболчилари билан хайрлашишга тайёр
15 фев 2024 14:35
Новости
"Барселона" асосий футболчилари билан хайрлашишга тайёр
Ҳамма нарса уларга таклиф қилинаётган пулларга боғлиқ бўлади.
“Барселона” яхши таклифлар бўлса, 3 нафар футболчисини сотишга тайёр. Бу ҳақда журналист Хосе Альварес Гайя хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу рўйхатга ҳужумчи Роберт Левандовски, вингер Ансу Фати ва ҳимоячи Рональд Араухо киритилган. Каталонияликлар иккинчисини фақат катта суммага – камида 100 миллион еврога сотишга рози.
Қолаверса, ҳимоячи Жюль Кунденинг келажаги ҳам ноаниқ. ОАВ хабарига кўра, франциялик футболчи мураббий ундан нотўғри йўналишда фойдаланаётганидан норози.
Олдинроқ "Барселона" Хавига ультиматум қўйгани эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии