RU

Последние новости

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  20 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  15 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  20 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

"Барса" Холандни сотиб олиши учун Месси маошининг камайишига рози Новости

"Барса" Холандни сотиб олиши учун Месси маошининг камайишига рози

"Барселона" юлдузи Лионель Месси маошининг камайтирилишига тайёр.

"Eurosport"нинг ёзишича, 33 ёшли футболчи маоши қисқартирилган янги шартнома имзолашга рози бўлган. Бундан мақсад - "Барселона"да "Боруссия Д" ҳужумчиси Эрлинг Холандни харид қилиш учун қўшимча пул пайдо бўлиши.

"Барса" президенти Жоан Лапорта Мессига клуб 20 ёшли норвегиялик билан музокараларни бошлашга тайёрлигини айтган ва аргентиналикдан клуб Холанд трансфери учун маблағ топишда ёрдам бўлиши сабаб маошини камайтирилишига розилигини сўраган. Месси эса рози бўлган.

Жамоа сардори томонидан бўлган бундай юришга қарамай, Холанднинг трансфери ҳақиқатга яқинлашиши учун "Барселона" яна қўшимча маблағ топиши даркор. Ҳозир Лапорта инвестиция фонди билан музокара олиб бормоқда. "Барселона"дагилар Холанд билан келишувга эриша олишларига ишонишмоқда.

Каталонияликлар бош мураббийи Роналд Куман учун марказий ҳужумда асосий вариант "Лион" форварди Мемфис Депай эди. Аммо, Лапорта клубда фақат "Боруссия" ҳужумчисини кўрмоқчи.


Жорий мавсум Месси ЛаЛигада 31та ўйин ўтказди ва 26та гол уриб, 9та голли пас берди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика