RU

Последние новости

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

"Барса" хавбеки Матеус: "Куман айтди: "Сен яхши ўйнадинг, аммо таркибга кирмайсан, мен сенга ишонч билдирмайман" Новости

"Барса" хавбеки Матеус: "Куман айтди: "Сен яхши ўйнадинг, аммо таркибга кирмайсан, мен сенга ишонч билдирмайман"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Матеус Фернандес жамоа бош мураббийи Роналд Куманни танқид қилди.

"Мен мураббийнинг бошида нима содир бўлаётганини билмайман. Ўйлайманки, биз тез-тез гаплашишимиз мумкин эди.

Машғулот бошланишидан олдин у ўзининг ассистентларига менга ишонч билдирмаслигини ва кетишим мумкинлигини айтди. Мен шунчаки ўйладим: "Сен қандай қилиб мени инсон сифатида ҳам, ўйинчи сифатида ҳам билмасдан туриб бундай гапиришинг мумкин? Балки, яна бир бор кўрар?"

Бир марта гаплашиш учун олдига бордим. Куман ишонч билдирмаслигини, агар яхши клуб топсам, ўйин амалиёти сабаб кетишим мумкинлигини айтди. Мен жамоа топмадим, сабаби ёш ва эндигини "Барса"га келгандим. Мен ундан бир неча дақиқа беришини сўрадим, аммо у мени Ла Лигада туширмади. Бу жуда ғалати бўлди.

Киевнинг "Динамо" (Матеус майдонда 17 дақиқа ўтказган) жамоасига қарши ўйиндан бир ой ўтиб, яна унинг олдига бордим ва айтдим: "Мураббий, мен нега ўйин амалиёти олмаяпман. Ёмон ўйнадимми?" У жавоб берди: "Йўқ, сен яхши ўйнадинг, аммо сенга дақиқалар бера олмайман, сабаби мен сенга ишон билдирмайман. Сенда "Барса"нинг ўйини учун маҳорат йўқ. Агар у мени майдонга туширмаса, нимага қодир эмаслигимни кўрмаслигини айтдим. Унга менежерлар мен билан шартнома имзолашганини, сабаби менда маълум сифатни кўришганини айтдим. Менимча, бу ерда бошқа нимадир бор эди.

Ўйинлар олдидан мен деярли умумий гуруҳда шуғулланмасдим. Доим бу шахсий нимадир деб ўйлардим, сабаби у мен билан ҳатто гаплашмади. Менимча, бу шахсий нимадир", - дейди Матеус.

Матеус "Барса"га ўтганидан сўнг фақатгина Киевнинг "Динамо" (4:0) жамоасига қарши 17 дақиқа ўтказди. Ортиқ у бошқа ўйинда ҳаракат қилмади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика