"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши
10 мая 2025 13:03
Новости
"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши
11 май куни "Барселона" Испания Ла Лигасининг 36-тури доирасида "Реал"га қарши баҳс олиб боради. Бироқ учрашув арафасида "кўк-анорранглилар"да кескинлик пайдо бўлди.
"El Nacional" хабарига кўра, "Барселона"нинг бир қанча асосий футболчилари бош мураббий Ханс-Дитер Фликдан Рональд Араухони жамоага киритмасликни сўраган. Сабаби – унинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинидан норозилик.
Араухо "Интер"га қарши жавоб ўйинида захирадан майдонга тушди, бироқ сўнгги дақиқаларда гол олиб келган хатога йўл қўйди. Каталонияликлар ўша пайтда олдинда эди ва финалга бир қадам қолганди.
Жамоадошларининг танқидлари фонида уругвайлик футболчининг "Эл Класико"даги иштироки сўроқ остида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии