RU

Последние новости

09:33Роналдуни судга беришди  2 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  1 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  25 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8

Барчанинг иштаҳасини очиб юборган 8.5 та ўрин, биз ёлғиз эмасмиз! Новости

Барчанинг иштаҳасини очиб юборган 8.5 та ўрин, биз ёлғиз эмасмиз!

Бир кун келиб Ўзбекистондан Россияга ишлагани кетган мигрантлар эвазига терма жамоамиз сафи "Спартак", ЦСКА, "Зенит", "Локомотив" каби Премьер лиганинг кучли жамоаларининг асосий таркибларида ўйнайдиган футболчилар эвазига тўлиб тошади.

Нимага дейсизми, бугун Россияда фаолият олиб бораётган аксар ҳамюртларимизнинг фарзандлари рус клублари академияларида ўйнаб келяптилар. Бу билан нафақат Ўзбекистон, балки Қирғиз Республикаси ва Тожикистон ҳам ўсишга эришади. Масалан, Россиянинг 2008 йилда таваллуд топган энг зўр футболчиларидан бири асли ўзбек миллатига мансуб, тожикистонлик, Россия фуқароси саналади. Кўпчилик аввалига Россия терма жамоасидан таклиф кутади, ундан кейин бошқа йўналишни қидиради. Худди, Испания, Италия ва Франциядаги африкалик мигрантлар биринчи Европа таклифни кўриб чиқади, ундан кейин ўз терма жамоасига ўйнайди. Буларнинг аксари кўп ҳолларда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси даврини яшаётган мамлакати шарафини ҳимоя қилиш билан ўтказиб, МТЖга ўта олмаса ота ёки она юрти учун фаолият олиб боради. 


Бу имкониятдан бугун Индонезия терма жамоаси унумли фойдаланяпти. Бир пайтлар Нидерландияга қарам бўлган Индонезиянинг кўплаб аҳолиси йиллар давомида Европага миграция бўлган. Ўшаларнинг фарзандлари, набиралари бугун Европа футбол мактаби тарбияланувчиси сифатида Индонезияни ЖЧга олиб чиқиш йўлида майдонга чиқяптилар. Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган баҳс бунга яққол мисол.


Рақибларимиз ёшлигидан ўз авлодини Европадан излаётган бир пайтда, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги ўсмир ва ёшлар терма жамоаларида бугун аҳвол яхшимас. Айниқса мана шу каби футболчилар учун селекция ишлари нолга тенг. Ёшлар терма жамоаларига эса ўз ёшини мукаммал биладиган мутахассислар ўрнига, қандайдир ноаниқ критериялар эвазига мураббийлар тайёрланиши давом этяпти. Албатта бунинг оқибатини 5-6 йилдан кейин кўрамиз, лекин унда кеч бўлади ва биз Вьетнам каби мамлакатлар билан рақобатлашишга мажбур бўламиз. Раҳбарият бугунги ширин ғалабалар билан сармаст.


Кеча каналимда Фаластин ҳақида кичик пост қолдирдим. Бугун уларнинг таркибини синчиклаб текшириб чиқсам, МТЖ сафида Чили, Испания, Швеция, Дания каби футболи ривожланган мамлакатларда таваллуд топган, бир пайтлар ўша ердан қўним топган фаластинликларнинг фарзандлари фаолият олиб боряпти. Бугунги сиёсий вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, 20 йил ўтиб бу каби футболчилар янада кўпаяди ва улар ҳам Индонезия каби ЖЧ га чиқувчи мамлакатлар қаторида фаворит сифатида тилга олинадилар.


Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган CAFA мусобақасида иккинчи таркиби билан, деярли йиғин ўтказмаган ҳолда финалда Афғонистон терма жамоасига мағлубиятга учраган ўсмирларимизнинг мураббийлари терма жамоалар бўлими раҳбарияти томонидан жуда қаттиқ дакки эшитганлар, аслида афғонлар бир пайтлар Эронга чиқиб кетган аҳолининг қайтиши ортидан терма жамоаларини кучайтиришда давом этяптилар. Бу ишни улар биринчи футзалда амалга оширдилар, шунинг учун уларнинг футзали олдинга қараб кета бошлади. Бизда эса ассоциация муаммони ўзиндан қидириш ўрнига, иккинчи таркибдан натижа талаб қилиш билан овора. Тошкентда Суперлигада 4 та клуб бор, биттасини стадиони тузук ўйин ўтказиш талабига жавоб бермайди. Аслида муаммоларимиз етарлича бўлиб турган пайтда ҳам шундай натижани ушлаб турган футболчиларимизга раҳмат айтиб қоламизда, сенсациялар рейтингини тақдим қиламан.


Кечаги ўйинларга келадиган бўлсак, менинг шахсий фикримга кўра 5 та сенсация қайд қилинди.



Япония - Хитой 7:0

Хитой 2010 йил катта пул билан футбол бозорига кириб келди. Ўз юртига "Реал Мадрид" академиясини олиб кирди. Жаҳон юлдузлари чин юртига трансфер бўлди, аммо буларнинг бари сунъий эди, уларнинг фикрига кўра мамлакат 2026 ва 2030 йилларга келиб Жанубий Корея ҳамда Япония даражасига чиқиши лозим эди, якунда улар кеча жуда йирик ҳисобда кун чиқар юрт вакилларига имкониятни бой бердилар.



Қатар - БАА 1:3

Осиё футболини "ўзиники" қилиб олган Қатар гуруҳимизда бизнинг асосий рақобатчиларимиздан бири сифатида қаралаётган бир пайтда, БАА лашкар тортиб уларнинг майдонидан 3 та гол билан 3 очкони қўлга киритди. БАА бўйича алоҳида мақола чиқади. Бу ҳақда кечга яқин мутолаа қиласизлар.



Жанубий Корея - Фаластин 0:0

Яқин шарқ жамоасининг сенсациясининг пойдевори ҳақида тепада ёзиб ўтдим. Лекин шунга қарамай бу корейслар учун баҳона бўлмаслиги керак, биз каби терма жамоаларга қарши бу гап сўзлар иш бериши мумкин, аммо Осиёнинг топ терма жамоаси учун эмас. Ўз майдонида, сиёсий вазияти қалтис бўлиб турган мамлакат терма жамоаси келиб гол ўтказмаса, бу ҳақиқий сенсация.




Саудия Арабистони - Индонезия 1:1

Нидерландия футбол мактаби асосида қурилаётган Индонезия терма жамоасининг араблар билан дуранг ўйнаши иккинчи ўринга қўйилди. Аввалги Хитой ролини бажараётган араб диёрининг чин юртидан фарқли маҳаллий футболи анча кучли. Аммо уларда баъзан рақибга нисбатан менсимаслик кўп кузатилади. 



Австралия - Баҳрайн 0:1

Бу ҳақиқий театр! Баҳрайн учун яхши маънодаги саҳна кўриниши. Майдонга автобус ҳайдаб тушган хорватиялик Драган Талайич тўплар нисбати 72% га 28% бўлган ўйинда мезбонларнинг автоголи эвазига ғалаба қозондилар. Австралия ўйин давомида 11 та зарба берган, шундан 4 таси дарвоза томон. Баҳрайн эса битта дарвозага йўллаган зарбаси билан 3 очкони илиб кетди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +16   

Комментарии

+6   
06 сен 15:22:05
жахонгир
Укишни бошлар эканман даврров Нодирхужа буса керак деб уйладим. Бунака тахлилий маколалар жуда кам афсуски. Рахмат Нодирхужа.
+2   
06 сен 17:06:33
Gentleman49
Saudiya Indoneziya bilan durrang o'ynagani va Qatar BAAga yutqazib qo'ygani sensatsiya emas futbolda uchrashi mumkin natijalar
Qolgan 3 natijani sensatsiya desa bo'ladi...
+2   
06 сен 14:38:35
Баходиржон 1912
Нодирхўжани фикри яхшилика айтилган гап хам кўп танишларди болари чет мамлакат футбол академияси да тахсил олияпти булардан. Топиб юртимиз, шанини муносиб ҳимоя қиладигонларди излаб топиш керак демоқчи .селексанерлар яхшироқ ишласин демоқчи
+2   
06 сен 14:14:01
JUVE & LIV
Нафақат Россия синчковлак кўрсак скаутлармиз яхшилаб ишласа, Белгия, Португалия, Голландия, Испания ва бошқа европа мамлакатларида ва қуйи лигаларида 60 га яқин ўзбек боллари тўп тепмоқда. Масалан жияним Цюрих Швейцария тизимида ўйнайди, бир вақтлар дўстим (Дауд) КПР Англияда ўйнаганди.
+2   
06 сен 12:40:40
Димка!
ха менинг углим хам мусофирда футбол мактабида укияпти тенгдошларидан анча устун.
+1   
06 сен 13:06:01
uzbek mann
Maqola, shunchaki umumiy fikrlardan iborat, hech qanday aniq tahlil yo'q, quruq olib qochish, tanqid kerak,lekin o'rinli
   
06 сен 20:54:28
Nadirkhuja Yu
Ответ на комментарий пользователя Shovruq88
Assalomu alaykum Nodirbek sizdan bir iltimosim bor Mana siz erkak boʻlib oʻz ismi sharifizi maqola ostiga qoʻyibsiz!Chunki oʻz mahoratizga ishonasiz!Nima uchun baʼzi saviyasi past maqolalar ostida jurnalistlariz oʻz ismini koʻrsatmaydi.Yoki oʻziga ishonmaydimi??!Unda bemaza fikrini ham bizga yedirmasin!Erkak boʻlsa mard boʻlsa oʻzini jurnalistman desa maqolasi ostiga ismi sharifini yozib qoʻysin!!!!
Ва алайкум ассалом. Кичик хабарларга ФИО куйилмайди, агар у янгилик сифатида берилса. Агар тахлил, интервью, мулохаза булса унда куймиш керак.

Яна бир нарса, бугун купчилик макола еки хабарни укимай фикр билдиришга урганиб колган, бу хам емон. Укувчи хам мулохаза килиши керак.
   
06 сен 20:52:48
Nadirkhuja Yu
Ответ на комментарий пользователя Мирзохид Мадаминов
Мен сизни Катанецни ёмон курасиз демокчимасман.Осие кубогидаги катарга маглуб булганимизда думалок видеода ишонмиман дегандиз эсимда.фикриз узгарганига хурсандман.беайб парвардигор хурматим баланд сизга дустим!Сезган булсангиз Катанец узбек жамоатчилигини фикрлашини уз фикр дунё караши бн узгартиряпти.шахсий фикрим.
Чунки у колди. Демак унга халакит килмаслигимиз керак. Хуллас ЖЧ Катанецга хам, бизга хам жуда мухим.
   
06 сен 20:21:29
Zohidjon Usarov
Бизни футболчилар карши хужумда ракиб химоячиларидан каррасига купчилик булса хам гол ура олмаяпти бу тренерни айбими ёки эски касалликми,Бахрайнни хужумчисига ухшаб химояни ёриб кириб зарба берадиган хужумчи йук хозир бизда.
   
06 сен 19:45:20
Shovruq88
Ответ на комментарий пользователя Nadirkhuja Yu
Ассалому алайкум. Ундай эмас. Катанец билан муаммоимиз йук. Уни атрофида, уни ОАВга рашк киладиганлар асабни бузарли. Кечаги гапига кушиламан, натижа йулида хар кандай уйинга тайер туришимиз керак. Мен якинда Эрматов билан ЖЧ буйича анча гаплашдим ва Катанецни куллаб кувватлашга келишиб олдик. Шунчаки уни атрофга, яъни оав га емон курсатган УФАда ишлайдиган инсонлар бор эди. Биз эса Катанец ва СА уртасида уша одамдан воз кечдик. Узи хам, саломи хам, алиги хам керак эмас. Бу хакда Бишкекка етиб олгач алохида езаман.
Assalomu alaykum Nodirbek sizdan bir iltimosim bor
Mana siz erkak boʻlib oʻz ismi sharifizi maqola ostiga qoʻyibsiz!Chunki oʻz mahoratizga ishonasiz!Nima uchun baʼzi saviyasi past maqolalar ostida jurnalistlariz oʻz ismini koʻrsatmaydi.Yoki oʻziga ishonmaydimi??!Unda bemaza fikrini ham bizga yedirmasin!Erkak boʻlsa mard boʻlsa oʻzini jurnalistman desa maqolasi ostiga ismi sharifini yozib qoʻysin!!!!
   
06 сен 19:18:06
Нефтчи ФК
Яқинда Бунёдкор академиясини ёнидан ўтиб қолдим.Учта бола бунёдкорни формасида йўлакда гаплашиб турган экан.Афтидан бойни боласи эканлиги кўриниб турибди.Уларни дадасидан ҳам катта бўлсам керак,йўл бериш хаёлларига келмаяпти.Роса танбех бердим.Улар шу ёшда юлдузлик касалига чалиниб бўлишибди.буларга футбол билан тарбияни ҳам ўргабтиш керак, кейин яхши футболчи чиқади.
   
06 сен 19:10:34
Odilbek Abdushukurov
Xavining bir gap bor: "Futbolda texnika yoki taktika muhim emas, eng asosiysi ruhan madad berish, qo'llab quvvatlash."
   
06 сен 18:59:56
Husanboy Mansurov
Дархақиқат бизда селекция ишлар яхши эмас. Масалан, Абдуқодир Хусанов берган интервьюсида Бунёдкор жамоасида жой топилганидан сўнг Белорусия орқали термажамоаларимиз эътиборига тушганини айтган эди. Бунақа талантларимизнинг йўл тополмасдан футболни тугатиб кетганлари қанча экан?
   
06 сен 17:54:59
Мирзохид Мадаминов
Ответ на комментарий пользователя Nadirkhuja Yu
Ассалому алайкум. Ундай эмас. Катанец билан муаммоимиз йук. Уни атрофида, уни ОАВга рашк киладиганлар асабни бузарли. Кечаги гапига кушиламан, натижа йулида хар кандай уйинга тайер туришимиз керак. Мен якинда Эрматов билан ЖЧ буйича анча гаплашдим ва Катанецни куллаб кувватлашга келишиб олдик. Шунчаки уни атрофга, яъни оав га емон курсатган УФАда ишлайдиган инсонлар бор эди. Биз эса Катанец ва СА уртасида уша одамдан воз кечдик. Узи хам, саломи хам, алиги хам керак эмас. Бу хакда Бишкекка етиб олгач алохида езаман.
Мен сизни Катанецни ёмон курасиз демокчимасман.Осие кубогидаги катарга маглуб булганимизда думалок видеода ишонмиман дегандиз эсимда.фикриз узгарганига хурсандман.беайб парвардигор хурматим баланд сизга дустим!Сезган булсангиз Катанец узбек жамоатчилигини фикрлашини уз фикр дунё караши бн узгартиряпти.шахсий фикрим.
   
06 сен 16:54:52
Nadirkhuja Yu
Ответ на комментарий пользователя Мирзохид Мадаминов
Макола нодирхужага тегишли менимча.яхши фикрлайсиз дустим.лекин катанесга ишонмаслигиз чатокда у яхши мураббий.фикриз узгарган булса ажабмас.айникса интервюсидан кейин.
Ассалому алайкум. Ундай эмас. Катанец билан муаммоимиз йук. Уни атрофида, уни ОАВга рашк киладиганлар асабни бузарли. Кечаги гапига кушиламан, натижа йулида хар кандай уйинга тайер туришимиз керак. Мен якинда Эрматов билан ЖЧ буйича анча гаплашдим ва Катанецни куллаб кувватлашга келишиб олдик. Шунчаки уни атрофга, яъни оав га емон курсатган УФАда ишлайдиган инсонлар бор эди. Биз эса Катанец ва СА уртасида уша одамдан воз кечдик. Узи хам, саломи хам, алиги хам керак эмас.

Бу хакда Бишкекка етиб олгач алохида езаман.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика