Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"
18 окт 19:21
Новости
Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"
"Биринчи ўринда ғалаба билан футболчилар, раҳбарият, мухлисларни табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда "Бухоро"нинг очколар борасида олдинда эканлиги маълумлиги учун катта таваккалга қўл урмади. Бизда ортга йўл йўқ эди. Боримизни ташладик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз янада кучайди, вазиятлар кўпайди",- дейди Баҳром Ҳайдаров.
- Одатда "Бухоро" иккинчи бўлимда прессинг қўлларди. Бугун аксинча бўлди. Бу нима билан боғлиқ?
- Тўғрисини айтсам, "Бухоро"нинг ўйинини ўрганганимиз йўқ эди. Биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор бердик. Рақиб қандай ўйнашидан қатъий назар прессинг қилишимиз керак эди. Дуранг қониқтирмасди. Тўғри, 3 та ҳимоячига ўтдик. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Шу омил тайёргарликда керак бўлди.
- Андро Гиоргадзе майдонга тушиши ҳам таваккалчиликми?
- Унда жароҳат бор эди. Мажбур бўлдик, 0:0 вақтда "Бухоро" ҳам олдинга ўтди. Биринчи пасларни ушлаш учун уни майдонга туширдик.
Комментарии