RU

Последние новости

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  3 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

B ПРО-Лига. 2019 йилги мавсум якунларига кўра жамоаларда кўрсаткичлар қандай? Новости

B ПРО-Лига. 2019 йилги мавсум якунларига кўра жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

Теги :  B Про-Лига
2019 йилги B ПРО-Лига баҳсларида ҳар бир клуб қайд этган натижаларни ёдга оламиз.

Шарқ минтақаси

1."ТУРОН".Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси ўтказилган 28 турда 19 та ғалаба, 5 дуранг ва 4 бор мағлубият қайд этган холда 62 очко жамғариб, Шарқ минтақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Яйпанликлар рақиблари дарвозасига 67 та гол киритиб, 23 та ўтказиб юбордилар. "Турон" мавсум давомида энг кўп гол киритган ва энг кам ўтказган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

2."ЛОКОМОТИВ-БФК".Тошкентнинг "Локомотив-БФК" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 тур учрашувларида жами 15 ғалаба, 3 дуранг, 10 та мағлубият қайд этган холда 48 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни қўлга киритди. Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 55 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 47 та ўтказиб юбордилар.

3."БУНЁДКОР-2".Тошкентнинг "Бунёдкор-2" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 13 ғалаба, 7 дуранг, 8 мағлубият қайд этган холда 46 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 44 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 29 та тўп ўтказиб юбордилар.

4."РАШ-МИЛК". Андижон вилоятининг "РАШ-МИЛК" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 13 ғалаба, 4 дуранг, 11 мағлубият (техник мағлубиятлар ҳам қўшиб ҳисобланган) қайд этган холда 43 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни қўлга киритди. Шахрихонликлар рақиблари дарвозасига 37 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 30 та тўп ўтказиб юбордилар.

5."РУБИН".Тошкент вилоятининг "Рубин" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 10 ғалаба, 10 дуранг, 8 мағлубият қайд этган холда 40 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринни қўлга киритди.Қибрайликлар рақиблари дарвозасига 36 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 30 та тўп ўтказиб юбордилар.

6."ЧИҒАТОЙ". Тошкентнинг "Чиғатой" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 8 ғалаба, 6 дуранг, 14 мағлубият қайд этган холда 30 очко билан мусобақа жадвалида олтинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 39 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 46 та тўп ўтказиб юбордилар.

7."ЯШНОБОД". Тошкентнинг "Яшнобод" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 7 ғалаба, 3 дуранг, 18 мағлубият қайд этган холда 24 очко билан мусобақа жадвалида еттинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 39 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 78 та тўп ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси, "Яшнобод" В ПРО-Лиганинг 2019-йилги мавсумида ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа сифатида қайд этилди.

8. "АНДИЖОН-2". Андижон вилоятининг "Андижон-2" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 тур учрашувларида 6 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият қайд этган холда 22 очко билан мусобақа жадвалида саккизинчи ўринни қўлга киритди. Андижонликлар рақиблари дарвозасига 33 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 67 та тўп ўтказиб юбордилар.


Ғарб минтақаси

1. “ЗОМИН". Зомин туманининг "Зомин" жамоаси ўтказилган 20 та тур учрашувларида 15 ғалаба, 3 дуранг ва 2 бор мағлубият қайд этган холда 48 очко жамғариб, Ғарб минтақасида ғолибликни қўлга киритди.Зоминликлар рақиблари дарвозасига 53 бор гол киритиб, 19 та ўтказиб юбордилар. "Зомин" мавсум давомида энг кам гол ўтказган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

2."ЯНГИЕР". Янгиернинг "Янгиер" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та турда 13 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият қайд этган холда мусобақа жадвалида 41 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Янгиерликлар мавсум давомида рақиблари дарвозасига 53 гол киритиб, 21 та ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси "Янгиер" мусобақа ғолиби "Зомин" билан биргаликда рақиблари дарвозасига энг кўп гол киритган жамоа бўлди.

3."АРАЛ".Қорақалпоғистоннинг "Арал" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 10 ғалаба, 3 дуранг, 7 мағлубият қайд этган холда 33 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди. Нукусликлар рақиблари дарвозасига 34 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан худди шунча тўп ўтказиб юбордилар.

4. "ҒИЖДУВОН". Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 8 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият қайд этган холда 29 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни қўлга киритди.Ғиждувонликлар рақиблари дарвозасига 29 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 34 та тўп ўтказиб юбордилар.

5."ЗИРАБУЛОҚ". Самарқанд вилоятининг "Зирабулоқ" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 3 ғалаба, 2 дуранг, 15 мағлубият қайд этган холда 11 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринни қўлга киритди. Нарпайликлар рақиблари дарвозасига 26 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 48 та тўп ўтказиб юбордилар.

6."ИТТИФОҚ-НАВОИЙ". Навоий вилоятининг "Иттифоқ-Навоий" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 тур учрашувларида 3 ғалаба, 1 дуранг, 16 мағлубият қайд этган холда 10 очко билан мусобақа жадвалида олтинчи ўринни қўлга киритди. Навоийликлар рақиблари дарвозасига 18 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 58 та тўп ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси "Иттифоқ-Навоий" B ПРО-Лига Ғарб минтақасида жорий мавсум давомида энг кўп гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилди.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика