RU

Последние новости

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  0 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  1 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  10 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди Новости

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди

"Андижон" бугун қишки йиғин тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Дукент шаҳарчасига етиб келди.

"Эътиборимизни тортган жиҳати шуки, бу ерда жуда чиройли манзара юзага келган. Айниқса, ёғаётган қор туфайли ҳамма жой оқарган ва қорга бурканган стадионда шуғулланишнинг гашти ҳам ўзгача.

Қишки тайёргарликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири айнан қорли об-ҳавода машғулот ўтказишдир. Бу айниқса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жуда ҳам қулай ва шу билан бирга муҳим саналади. Бундай пайтда мураббийлар учун қўл остидаги ўйинчиларга жисмоний юкламаларни бериш ҳам фойдалидир. Мана шу даврда тўпланган куч мавсум давомида асқатиши ҳам мумкин.



Шу тариқа, Дукентдаги йиғин жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда бошланди. Футболчилар аввалига қорли майдонда югуришди. Сўнг режага кўра тренажёр залида ҳам шуғулланишди.    

Жамоамиз сафидаги ўзгаришлар мухлисларни ҳам қизиқтираётгани рост. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, таркибга "Металлург"да тўп тепган Фарҳод Бекмуротов ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Сардор Азимов қўшилган. Икки ўйинчи ҳам андижонлик мухлислар учун бегона эмас. Боиси, улар илгари жамоамиз таркибида ҳам тўп тепишган.



Дарвоқе, эртага жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика