RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман" Новости

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Про-лиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик ва шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик. Таркибимиз ёш, Про-лигани энди кўраётган, биринчи марта сафар ўйинларига чиққан йигитлар. Улар бирданига "Локомотив" билан ўйнашмоқда. Йигитлар ёш, улар билан фахрланаман. Бугунги ўйинда асосий эътиборни стандартларга қаратдик. "Локомотив" ҳам стандартларга таянди, чунки уларнинг ҳужумида бўйи узун футболчилар кўп. Шунга қарамасдан стандартлардан голлар қўйиб юбордик. Футболчиларимга тажриба етишмаяпти. Биринчи ва иккинчи голларимизни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Буни кулгили голлар деса ҳам бўлади. Ишлашда давом этамиз, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки кундан кейин бизни кубокда "Хоразм"га қарши ўйин кутиб турибди, айнан шу ("Дўстлик" стадиони) стадионда. Кейинчалик "ФарДУ" билан ўйнаймиз. 3та ўйин учун сафарга чиққанмиз.

- Мавсум бошланмасидан олдин "Локомотив"ни барча мухлислар Суперлигага чиқиб бўлди деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда мураббий сифатида нима дея оласиз?

- Йўқ. Мен ундай демаган бўлардим. Майдон текис, тўп юмалоқ дейишади. Эндигина 3-тур якунланди. Олдимизда ҳали 17та ўйин бор. Шу вақт давомида "Локомотив" 2 марта Нукусга боради, бизнинг майдонимизда икки марта ўйнайди. Улар ҳам ҳали сафар ўйинларида ўйнашади. Икки марта ўз майдонида ўйнаб, бир марта Фарғонага сафар уюштирди. Ҳали "Локомотив" анча қийналади деб ўйлайман. Бизнинг биринчи жамоамиз "Арал" ҳам ўйинларга яхши тайёргарлик кўрмоқда. "Локомотив"ни чиқиб бўлди деб олдиндан айта олмайман. Бу жамоага омад тилайман ва бу жамоа Суперлигага қайтса, фақатгина хурсанд бўламан.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика