Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди
04 ноя 2025 15:24
Новости
Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Биз шунчаки орқага ўтириб кута олмаймиз. Биз дарҳол ўйинни назорат қилишимиз, жасорат ва характер кўрсатишимиз керак. Чемпионлар Лигасида кейинги қадамни ташлашимиз керак. "Ливерпуль" ҳозир яхши ўйнамаяптими? Ўтган йили, тахминан шу вақтда, ҳамма ПСЖ яхши ўйнамаяпти, деб айтаётганди. Мавсум охирида нима бўлганини кўрдингиз", – деди Алонсо матбуот анжуманида.
"Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги ўйин 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси "Энфилд"да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии