RU

Последние новости

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  1 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади Новости

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади

Ўзбек спорти журналистикаси отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев фоний дунёни тарк этганига бугун роппа-роса бир йил бўлди.

Биз бу инсонни нафақат ўзбек тилидаги унутилмас шарҳлари билан, балки футбол ҳакамлиги ва унинг ривожи йўлида амалга оширган ишлари билан ҳам яхши эслаймиз.

Эндиликда бу инсоннинг издошлари ўзаро ҳамкорликда футбол хотира турнирига асос солишни режалаштиришган. Сизга яхши маълумки, ҳар йили 2 июль санасида Бутунжаҳон спорт журналистлари куни нишонланади. Мана шу кунда Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказиш таклифи унинг фарзандлари ҳамда набиралари томонидан илгари сурилди. 

Режага кўра, илк мусобақа 1-2 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда Ахбор Имомхўжаев номи билан бевосита боғлиқ бўлган жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган. Жумладан, “Пахтакор” фахрийлар жамоаси, “Тонг” фахрийлар жамоаси, собиқ ҳакам ҳамда назоратчиларни ўзида жамлаши кўзда тутилган “Рефери” фахрийлар жамоаси, фахрий спорт журналистларини ўзида жамлайдиган “Журналист” жамоаси. Шунингдек, футбол шарҳловчиларини ўзида жамлаган “Шарҳловчи” жамоаси, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган “Sports.Uz” ҳамда “Championat.asia” жамоалари. Мусобақада Ахбор Имомхўжаевнинг фарзанд, набира ҳамда абираларидан иборат алоҳида жамоа ҳам қатнашади.

Ишонамизки, мазкур мусобақа анъанавий тарзда йўлга қўйилади. Ахбор Имомхўжаев каби инсонлар нафақат ҳаётлик даврида, балки ундан кейин ҳам ўз издошларини шу тариқа жипслаштириб туришига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика