RU

Последние новости

16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  6 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7

"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди Новости

"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди

Кеча у биринчи голга ассистентлик қилди.

"Аталанта" "Валенсия"ни ўз уйида 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамонларидан бири - аргентиналик Алехандро "Папу" Гомес. Бу жамоада у асосий ассистент, жорий мавсум А Серияда 10та голли пас берди.


Чемпионлар лигаси баҳсида "Аталанта" плеймейкери биринчи голга ассистентлик қилди ва хавфли вазиятлар яратишда давом этди. Гомеснинг кўзга ташланган кучли томони - жой танлаш: У доимо бўш зона топади ва бу билан жамоадошларига ёрдам беради.

Олдинроқ, Папу майдонда позицияни қандай танлашини айтиб берган эди. Бу сизга ҳам ёқиб қолиши мумкин:

"Рақиблар мени ортимдан таъқиб қилиши жуда қийин. Баъзида ҳимоя бошида ёки ҳужумда пайдо бўламан.


Кимга қараб жой танлашимни биласизми? Ҳакамга. Рефери доимо ҳаммадан яхши позицияга эга бўлади, у доимо эркин. Шу сабабли арбитр бўлган жойда юриш лозим".


Ҳаммаси тўғри: Ҳакам тўп билан бўлаётган жараёнга яқин туриши, аммо унга ҳалақит қилмайдиган жойда бўлиши лозим. Демак, рефери доимо бўш зона қидиради.


Биринчи бўлим - Гомеснинг лайфхаки бўйича ўтди. Аргентиналикни топиш осон: Унинг оқ рангга бўялган сочлари доимо Майкл Оливерга яқин бўлди.



Баъзида бош ҳакам Гомес топган жойга ҳаракатланаётгандек кўринди.


"Аталанта"нинг узоқ вақт давом этадиган позицион ҳужумларида Папу ҳакам ёнида пайдо бўлади. Тезкор ҳужумларда эса Гомес чап қанотга яқинроқ ўйнайди.


Италияликлар иккинчи бўлимда позицион ҳужумларни камайтиришди ва қарши ҳужум учун вақт пойлашди. Шу сабабли Алехандро чап қанотга яқин жойда ҳаракатланди.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика