RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  0 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  4 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  2 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  7 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Агарда бугун ғалаба қозонганимизда имкониятларимиз ошар эди. Уч кун олдин оғир ўйин ўтказган эдик. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонган тайёрлашга ҳаракат қилдик. Уларда ғалаба учун иштиёқ катта эди. Учашувни яхши бошладик, бўлим ўрталарида устунликни рақибга бериб қўйдик. Стандарт вазиятлар бизнинг жорий мавсумдаги энг ожиз нуқтамиз бўлиб қолди. Кўп гол ўтказиб юборяпмиз. 

Ҳужумга якуний нуқтани қўйиш устида машғулотларда ишлаяпмиз. Зич ҳимояни ёриб ўтишда маҳорат талаб этилади. Бундай пайтда тезроқ ўйнаш керак. Тез ҳаракат қилиш, тез фикрлаш устида кўп ишлашимиз кераклиги сезилиб қоляпти. 

Биринчи ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар айбдор эди. Рақиб тўп узатади, ким биринчи бўлиб етиб келса имкониятдан фойдаланиб гол уради. Бу ерда ярим метр ҳам рол ўйнайди. Қисқа вақт ичида футболчиларни тиклашга ҳаракат қилдик, мана бугун Салоҳиддин Саноқулов ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолди. У ҳали ёш футболчи, Про лигада илк бор тўп тепяпти. Ёшларни қўллаб-қувватлаймиз. Кейинги ўйинга тикланишга вақтимиз етарлича бўлади деб ўйлайман. 

Суперлигага чиқиш имконияти ҳақида мавсум бошида ҳам айтиб ўтганман. Мен машғулотларни олиб бораман, футболчиларнинг савиясини яхши биламан. Рақибларни ўрганамиз. Майдонда катта жисмоний ҳажмдаги ишни бажарадиган ва жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчи бизда етишмайди. Битта нарсани айтишим мумкин, биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз. Фақат шу томонлама нимагадир эришишимиз мумкин. Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз.

Самандар Шодмонов фаолиятини якунлаш борасида ўзи қарор қабул қилади. Тезкор футболга жисмоний куч керак. Бу футболчига ёш томонлама ҳам оғирлик туғдиради. Қайсидир ўйинларга бизга ёрдам бериши мумкин. Лекин бугунгидек юқори савиядаги жамоаларга қарши беллашувларда Самандарга қийин бўлади. Имконияти даражасида ҳаракат қилади. Жамоани ғалабаси учун борини беради дейишим мумкин",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика